Ал-аҳмар масжиди — Қоҳирадаги фотимийлар даври меъмо-рий ва амалий безак сан’ати ёдгорлиги (1125). Ҳовли (10х10 м) атрофидаги гум-базли бинолар олди равоқлар қатори билан ўралган. Бош тарзи равоқлари, меҳроби, тош ўймакорлигида ишланган ҳошиясида гириҳ ва ислимий бўртма нақшларнинг серҳашам намуналари сақланган. Сарой эшигидаги ислимий нақшлар тас-вирий мазмун (ов саҳнаси, созанда ва раққосалар, қуш ва жониворлар тасвири) билан уйғунлашиб кетган. Масжиддаги ўймакори нақшлар ниҳоятда серҳашам[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил