Ал-истиқсот (арабча: الاستقصا‎‎) — ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафасидаги тушунча. Моддий унсурлар — сув, ер, ҳаво ва оловни билдиради. Ўрта аср Шарқ фал-сафасида, хусусан, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Ибн Рушд, Умар Хайём ва бошқа таълимотларида барча моддий нарсалар — материя 6 гуруҳга бўлинган:

  1. осмон жисмлари;
  2. ақлли махлуқот;
  3. ақлсиз махлуқот;
  4. ўсимликлар;
  5. маъданлар;
  6. тўрт унсур, яъни ҳаво, сув, ер, олов.

Тўрт унсур материя турларининг энг содда ва бошланғичи бўлиб, моддийликнинг асосини ташкил этади. Моддий нарсаларнинг қолган 5 гуруҳи эса бошланғич 4 унсурнинг турли хил қўшилувидан вужудга келади. Жисмлар ўзгариши, бўлиниши, ажралиши, йўқ бўлиб кетиши, янгидан вужудга келиши мумкин, лекин бошланғич 4 унсур йўқ бўлмайди. Бу таълимот ўрта аср маънавий ҳаётида муҳим рол ўйнаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил