"Ал-изоҳ" – ҳафталик, диний, адабий, илмий, сиёсий журнал. Тошкентда "Уламо" жамияти томонидан чоп этилган. Биринчи сони 1917-йил 19-июнда чиққан. Мударрис Абдумаликҳожи Абдунаби ўғли муҳаррирлик қилган. Мақолалар кўпроқ диний масалалар бўйича савол-жавоблар шаклида берилган. Исломда бидъат ва хурофотга қарши туришга интилган. „Ал-изоҳ“да мулла Муҳаммадазим Рўзимуҳаммад ўғли, мулла Ҳамидхўжа, Саид Мақсудхон, мулла Тошпўлат қори, мулла Пирмуҳаммад ўғли, Саидаҳмад Васлий, мулла Мирзо Охунжон махсум, мулла Турсунмуҳаммад аълам Туркистоний ва бошқа қатнашган. 1918-йил мартидан чиқишдан тўхтаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил