Al A’sha
[1]Ал-Аъша Ан-Набиғанинг шоирлик шеърияти анъаналарини давом эттирган. У Олд Осиё давлатлари (Ироқ, Сурия, Эрон ва бошқ.)нинг деярли барча пойтахтларига борган ва ҳамма ерда сарой шоири сифатида сўзга чиққан. Ал-Аъшанинг қасидаларида, одатдаги элементлардан ташқари зиёфат тасвирлари ва шароб мақтовлари батафсил келтирилган. Ал-Аъша қасидаларининг шаробга бағишланган қасидалари Тарафа ва Антара қасидаларининг тегишли жойлари сингари, шароб шеърияти (хамрият) жанрининг куртаклари бўлган. Бу жанр ал-Ахтал ва Абу Нуас ижодида тўлиқ шаклланган. Танқидчилар доимо табиатнинг ажойиб тавсифларига урғу берганлар. Уларга кўплаб тажассум этиш (жонлантириб тасвирлаш)лар жонли тус берган.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Зиявуддинова, Мухлиса. Ал-А'ша, Тошкент, Тошкент: Сотиболдиева С, 2011 — 41-42-бет.