Al Kashkandiy
Ҳаёти
Кечки о'рта асрнинг энг машҳур адибларидан бири мисрлик ал-Калкашандий (13551418) эди. Унинг ижоди о'з даври учун жуда хос бо'лган бир қатор ярим илмий, ярим бадиий мазмундаги асарларнинг муаллифи бо'лган. Унинг асосий асари «Ижодкорлик сан'атида яхши ко'рмайдиганлар учун билимлар чирог'и» котибларга мо'лжалланган бо'либ, о'з даврининг ма'лумотли амалдори билиши зарур бо'лган барча ма'лумотларга эга эди. Унда адабиёт тарихига оид ма'лумотлар, ёзувчилик ҳунари бо'йича ко'рсатмалар, дипломатик ёзишмаларга оид қоидалар, муҳим тарихий ва сиёсий ма'лумотлар, шунингдек эпистоляр жанрнинг энг яхши намуналари келтирилган эди.
Ижоди
Ал-Калкашандий асарларининг услуби атайин мураккаблаштирилган бо'либ, улар риторик фигуралар, каламбурлар ва шу кабиларга то'либ то'шган. Кечки о'рта аср адабиётида араблар яшайдиган вилоятларда (айниқса, Мисрда) маиший ва фантастик новеллалар кенг тарқалди. Улар ко'п жиҳатлари билан илк уйг'ониш даври Италия новеллаларини, шунингдек халқ «бадиий жиҳатдан заиф (лубочний)» романларини эслатарди. Уларнинг асосида тарихий шахснинг ҳақиқий тақдири ёки муҳим тарихий воқеа ётарди. Айнан кечки о'рта аср даврида «Минг бир кеча» номли машҳур то'плам охирги ко'ринишга эга бо'лди, Антара ҳақидаги рисарлик романининг охирги варианти ҳамда ко'плаб қаҳрамонлик қасидалари шаклланди, улар араб мамлакатларида (айниқса Мисрда) кейинги асрларда ниҳоятда машҳур бо'либ кетди. Ко'пинча халқ романлари деб аталувчи ушбу қаҳрамонлик қасидалари профессионал ҳикоячилар муҳаддислар томонидан ше'рий қисмлари мусиқа асбоби жо'рлигида айтиш билан кечган ва ог'заки бериб келинган. Халқ романлари биз учун катта маданий-тарихий қизиқиш уйг'отади.
Ог'заки ҳикоя қилиш ан'анаси араб мамлакатларида энг со'нгги вақтларгача сақланиб қолган ва ҳатто, китоб босишнинг тарқалиши ҳам унинг ё'қ бо'лишига олиб келмаган. Юқорида эслаб о'тилган «Минг бир кеча» ва «Антаранинг ҳаёти» билан бир қаторда, Қоҳира аҳолиси орасида афсонавий ва яримафсонавий жангчилар ҳамда шонли араб қабилаларининг қаҳрамонликлари тасвирланган ко'плаб эпопеялар (Абу Зайд, Бей барс, Зул Химма, Сайф ибн зи-Язонийнинг «Ҳаётлар») шуҳрат қозонган эди. Ушбу эппопеяларнинг ҳажми шунчалик каттаки, уни айтувчилар улардан бирига «ихтисослашганлар» ва одатда қат'ий белгиланган дастурни ижро қилганлар. Бу адабиётларнинг барини пурист тилшунослар вулгар деб қоралайдилар.[1]
- ↑ Зиявуддинова М. Мумтоз араб адабиёти, 2011.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |