Al Rayan banki
Ал Раян Банк ПЛC (Британия Ислом банки номи билан танилган) — 2004-йил август ойида ҳар қандай эʻтиқодли мижозларга шариатга мос молиявий хизматларни таклиф қилиш мақсадида ташкил этилган Буюк Британиядаги тижорат банки ҳисобланади. Банк Лондонда жойлашган алоқа менежерлари орқали ўзининг асосий ва тижорат мижозларига хизмат кўрсатади. Чакана мижозларга Банкнинг Дигитал Банкинг ва Телепҳоне Банкинг хизматлари орқали хизмат кўрсатилади.
![]() | |
| Собиқ номи | Британия Ислом банки |
|---|---|
| Тури | Оммавий |
| Тармоғи | Молиявий хизматлар |
| Эгаси | Масраф Ал Раян |
| Қачон асос солинган | 2004-йил |
| Жойлашуви | Лондон, Бирлашган Қироллик |
| Раҳбарият | Гилес Cуннингҳам (CЕО) |
| Маҳсулот(лар)и | Банк ҳизматлари |
| Ишчилар сони | <210 (2022) |
| Вебсайти | алраянбанк.cо.ук |
Банк барча динларга эʻтиқод қилувчи одамларни қабул қилганлиги учун мусулмон бўлмаган одамлар орасида машҳурликка эришган[1][2].
Банк маҳсулотининг исломий молия тамойилларига мос келишини таъминлаш мақсадида унинг таркибида Шариат бўлими ва мустақил Шариат Назорат қўмитаси мавжуд[3].
2020-йил ҳолатига кўра, Ал Раян Банк 80 000 мижозга хизмат кўрсатган[4].
Тарихи
Британия Ислом банки Яқин Шарқдан келган бир гуруҳ инвесторлар томонидан Буюк Британияда шариатга мувофиқ молиявий хизматларнинг ўсиб бораётган бозоридан фойда олиш учун ташкил этилган[5].
Потенциал инвесторлар, асосан, Форс кўрфазидан таклиф қилинган. 2003-йил бошига келиб бошланғич капитали миллион долларга етган.
Гилес Cуннингҳам Ал Раян Банкнинг ҳозирги бош директори ҳисобланади[6].
Макроиқтисодий шароитлар
Барча банклар сингари, Ал Раян банки 2007—2008-йиллардаги жаҳон молиявий инқирози, кейин эса давом этаётган заиф макроиқтисодиёт банкнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, ушбу ИББ ўсишда давом этди ва 2012-йилда ўз тарихидаги чакана активларни молиялаштириш ва депозит қолдиқлари бўйича энг юқори даражага эришган.
Банкнинг сотиб олиниши
2014-йил 16-январда ИББ ўзининг янги бош компанияси Масраф Ал Раян, дунёдаги энг йирик ислом банкларидан бири эканлигини тасдиқлади[7].
2014-йил декабр ойида Британия Ислом банки Масраф Ал Раян (МАР) компаниялар гуруҳининг бир қисми сифатидаги мақомини акс эттириш учун расмий равишда номини Ал Раян Банк ПЛC номига ўзгартирган.
Тез ўсиш кўрсаткичи
2016-йилда Ал Раян банки Сеарчлине Публишинг томонидан чоп этилган „Банк Леагуэ Таблес 2017“ да Буюк Британиядаги энг тез ривожланаётган учинчи банк деб топилган[8]. Бунинг ортидан 2017-йилда Банк унинг 77 000 дан ортиқ мижозлари борлигини эълон қилган.
2017-йил ноябр ойида Моодй’с глобал кредит агентлиги Ал Раян Банкига Аа3 депозит рейтингини берганида Ал Раян Банки расмий рейтингга эга бўлган ягона Буюк Британия ислом банки бўлган[9][10].
Манбалар
- ↑ „Ит исн'т онлй Муслимс wҳо аре буйинг этҳиcал продуcц wитҳ рисинг ретурнс“. Индепендент.cо.ук (2015-йил 3-май). 2015-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-ноябр.
- ↑ „Тҳе Бест Савингс Аccоунц Ёу'ве Невер Ҳеард Оф“. Яҳоо! Финанcе. 2009-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 2-декабр.
- ↑ „Висион анд валуэс“. Исламиc Банк оф Бритаин. 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-апрел.
- ↑ „5 Пилларс артиcле 2020“. 5 Пилларс УК (2020-йил 30-октябр). Қаралди: 2017-йил 21-июл.
- ↑ „Проспеcтус“. 2007-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-ноябр.
- ↑ „Регулатион анд Исламиc финанcе“. Финанcиал Сервиcес Аутҳоритй (2006-йил 13-июн). 2007-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 22-сентябр.
- ↑ „Масраф Ал Раян эхпандинг глобал фоотпринт wитҳ ИББ буй“ (2014-йил 16-январ). Қаралди: 2017-йил 13-ноябр.
- ↑ „БАНК ЛЕАГУЭ ТАБЛЕС – Сеарчлине Публишинг“. сеарчлинепублишинг.cо.ук/банк-леагуэ-таблес. 2017-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-ноябр.
- ↑ „Моодй'с ассигнс а Аа3 депосит ратинг то Ал Раян Банк ПЛC; оутлоок негативе“ (2017-йил 1-ноябр). Қаралди: 2017-йил 1-ноябр.(субсcриптион реқуиред)
- ↑ „Ал Раян CЕО реcеивес ОБЕ фром Принcе Wиллиам“ (2017-йил 13-ноябр). Қаралди: 2019-йил 15-май.
