Aladdin minorasi
Аладдин минораси (форсча: برج علاءالدین) ёки Аладоле минораси (форсча: برج علاءالدوله) ёки Гунбад-и Ала ал-Дин (форсча: گنبد علاءالدین – Аладдин гумбази) номи билан ҳам машҳур[1], Эроннинг Варамин шаҳри марказида жойлашган монументал минора. Минора Илхонийлар даврида қурилган ва қурилишга ҳомийлик қилган инсон қабри устидаги ўрнатилган.
| Аладдин минораси | |
|---|---|
форсча: برج علاءالدین | |
|
2018-йилги кўриниши | |
| Умумий маълумот | |
| Тури | Мақбара |
| Жойлашуви |
Варамин, Теҳрон, |
| Мамлакат | Эрон |
| Координаталар | 35°19′31″Н 51°38′50″Э / 35.3252°Н 51.6472°Э |
| Техник ҳолати | |
| Материал | ғишт |
Архитектураси
Қабр ичкарисида силиндрсимон минора бўлиб, ташқи томони эса ўттиз иккита тўғри бурчакли учбурчак гардиш ва устунлардан иборат. Ҳазарбоф (декоратив ғишт, сўзма-сўз „минг тўқув“ деган маънони англатади) безак нақши юқори сифатли пишиқ ғиштдан ясалган гардишлар билан безакланган. Гардишларнинг устки қисми унинг зигзаг шаклига параллел равишда ёзув тасмаси билан безакланган. Корнизда очиқ кўк рангдаги сирланмаган ва сирланган теракота ўртасида жойлаштирилган нозик кафел билан зийнатланган. Аксарият қабр миноралари сингари, Аладдин қабр минораси ташқи томони конуссимон ва ичи шарсимон икки қаватли гумбазга эга[2].
Манбалар
- ↑ „Гунбад-и 'Ала ал-Дин“ (2017-йил 22-июн). Қаралди: 2020-йил 14-январ.
- ↑ Блаир, Шеила. Тҳе Арт анд Арчитеcтуре оф Ислам (Энглиш). Неw Ҳавен: Яле Университй Пресс, 1994. ИСБН 978-0300064650.