Alaeddin masjidi
Алаэддин масжиди (малайча: Масжид Алаэддин) – Малайзиянинг, Селангор вилояти, Куала Лангат тумани, Жугра шаҳрида жойлашган тарихий масжид[1]. 2008-йилда ушбу масжид Миллий мерос обекти (Тапак Wарисан Негара) сифатида эълон қилинган[2].
| Масжид | |
| Алаэддин масжиди | |
| Мамлакат | |
| Селангор вилояти | Куала Лангат тумани, Жугра шаҳри |
| Координаталар | 2°51′49.1″Н 101°26′23.2″Э / 2.863639°Н 101.439778°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Масжид |
| Меъморий услуб | Дели қироллиги |
| Бинокорлик | 1918—1924 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
Масжид Алаэддин ва Масжид Бандар номи билан ҳам танилган ушбу масжид 1918-йилда қурилган. 1924-йилда Селангорнинг собиқ султони Султон Алаэддин Сулаймоншоҳ Ибни Рожа Муда Муса Алаэддин масжидида намоз ўқиган.
Тарихи
Масжиднинг қурилиш ишлари 1903–1905-йилларда олиб борилган ва 1906-йилда селангорлик Алмарҳум Султон Сир Алаэддин Сулаймоншоҳ томонидан расман очилган. Султон Алаэддин ҳаётлигида ушбу масжидда жума намозини ўқиган.
Архитектураси
Масжид Индонезиянинг Шимолий Суматра провинсиясининг Медан шаҳридаги Дели қироллиги дизайн элементларидан таъсирланган ҳолда яратилган. Алаэддин масжиди 1980-йил 24-июлдаги 168/1976-сонли қурилиш тўғрисидаги қонунга биноан қадимий ёдгорлик ва тарихий обида сифатида эълон қилинган. Шунингдек, масжид 2005-йилдаги Миллий мерос тўғрисидаги қонунга кўра (645-сонли) 2008-йилда Миллий мерос департаменти томонидан рўйхатга олинган ва мерос бўйича комиссар, Дато фахрий профессори Зураина Мажид томонидан тасдиқланган.
Манбалар
- ↑ „Султан Алаэддин Мосқуэ оф Селангор - Малайсиа“. 2023-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-декабр.
- ↑ „Масжид Султан Алаэддин“. ВиситСелангор.cом. Қаралди: 2017-йил 7-май.