Алажахёюк — Бўғозкўй қишлоғидан (Марказий Анадолу, Туркия) шимолроқдаги тепалик. Археологик қатламлар топилган (мил. ав. 4-3- минг йиллик — мил. ав. ВИИ—ВИ асрлар). Илк жез даври (мил. ав. 3-минг йиллик)га оид ниҳоятда бой некропол очилган. Ундан қимматбаҳо идишлар, қурол-яроғ, маросим буюмлари, безаклар ҳамда хеттлар даврига оид маҳобатли мудофаа девори қолдиқлари топилган, девордаги дарвозаларга сфинкслар шакли туширилган. Тепаликда ибодатхона ва бошқа меъморий иншоотлар харобалари ҳам сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил