Alam Qahramona
Алам Қаҳрамона – халифа ал-Мустакфий (ҳ. 944–946) даврида Аббосийлар ҳарамининг сарой ходими.
Асли форс миллатига мансуб бўлиб, асл исми Ҳусн бўлган. Аббосийлар ҳарамига келганидан кейин Алам номи билан танилган ва Алам Қаҳрамона (яъни сарой бошқарувчиси, бош хизматкори) лавозимини эгаллаган.
Халифа ал-Мустакфийнинг қисқа ҳукмронлик даврида у катта таъсирга эга бўлган. Манбаларда айтилишича „Алам халифа ал-Мустакфийнинг қаҳрамонаси бўлган ва унинг барча ишларини бошқара бошлаган“[1]. Алам Қаҳрамона, шунингдек, қўшин қўмондони Тузун (амир ал-умаро) билан иттифоқ тузган ва улар биргаликда давлат ишларига катта таъсир ўтказган.
Алам Қаҳрамона Бувайҳийлар сулоласининг амир ал-умаро лавозимидаги дайламий қўмондонлари билан яхши муносабат ўрнатишга ҳаракат қилган[2].
Манбалар
- ↑ Эл-Азҳари Таэф Эл-Азҳари:Қуээнс, Эунучс анд Cонcубинес ин Исламиc Ҳисторй, 661-1257
- ↑ Эл-Азҳари Таэф Эл-Азҳари:Қуээнс, Эунучс анд Cонcубинес ин Исламиc Ҳисторй, 661-1257