Alamiddin al-Hanafiy
Аламиддин Ибн Абидин ал-Ҳанафий (арабча: علم الدين تعاسيف; 1178 — 1251) — Мисрда яшаган, Айюбийлар даврида фаолият юритган мисрлик математикк олим, астроном ва муҳандис бўлган.
Аламиддин Мисрда танилган мисрлик олим Абидин ибн ал-Ҳанафийнинг ўғли ҳисобланади. Кейинчалик у Мосулга, сўнгра эса Сурияга кўчиб ўтган ва у ерда яшаб, муҳандислик ишларининг асосий қисмини амалга оширган. У 1251-йилда Дамашқда вафот этган.
Ал-Ҳанафий Евклиднинг постулатлари ҳақида рисола ёзган, сув тегирмонлари ва истеҳкомларни Оси дарёси бўйида лойиҳалаштирган ҳамда дунёдаги иккинчи энг қадимий араб осмон глобусини яратган. Бу глобус — осмондаги юлдузлар ва юлдуз туркумларининг уларнинг кўринма ҳолатларига кўра тасвиридир[1]. Осмон глобуси Ал-Ҳанафий томонидан, аввало, айрим астрономик ҳисоб-китоблар, астрологик мақсадлар ва безак сифатида ишлатилган. Ори дарёси бўйидаги унинг айрим сув тегирмонлари ва истеҳкомлари араб дунёсидаги энг яхши гидротехника иншоотларидан бири ҳисобланади ва уларнинг кўплари ҳанузгача сақланиб қолган[манба керак].
Манбалар
- ↑ „ʿАлам ал-Дīн ал-Ḥанафī | Эгйптиан матҳематиcиан, астрономер, анд энгинеэр“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа.