Аламут – Қазвин (Эрон) шаҳрининг шимоли-ғарбида, Элбурс тоғидаги қал’а. Исмоилийлар мазҳабининг махфий тариқати бўлган ҳашшошийлар бошлиғи Ҳасан Саббоҳ 1090-йил босиб олган. Ниҳоятда мустаҳкам деб ҳисобланган бу қал’ани тариқатнинг махфиятини сақлаш мақсадида ўзига қароргоҳ қилган. Ҳасан Саббоҳнинг махфий фидоий айғоқчилари шу ердан топшириқ олиб, ўша вақтдаги подшоҳ, халифа ва ҳокимларга таҳдид солган. Шу сабабли бу қал’а ХИ аср охири ва ХИИ аср бошларида қотиллар ва ур-йиқитчилар маркази деган ном билан машҳур бўлган. Аламут 1090—1256-йилда ҳашшошийлар маркази бўлиб турди. 1256-йил Аламут Ҳулокухоннинг аскарлари томонидан эгалланиб вайрон қилинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил