Алан Бакер
Таваллуди 19-август 1939-йил
Лондон, Англия
Вафоти 4-феврал 2018-йил(2018-02-04)
(78 ёшда)
Кембриж, Англия
Фуқаролиги Британия
Соҳаси Математика
Институтлар Cамбридге университети
Таълими Лондон коллеж университети
Cамбридге университети
Академик раҳбарлари Ҳаролд Давенпорт
Машҳур шогирдлари Жоҳн Cоатес
Ювал Флиcкер
Рогер Ҳеатҳ-Броwн
Давид Массер
Cамерон Стеwарт
Машҳур ишлари Сонлар назарияси
Диопҳантине тенгламалари
Бакер теоремаси
Мукофотлари Фиэлдс медали (1970)
Адамс мукофоти (1972)

Алан Бакер (талаффузи: Алан Бейкер) (19-август 1939-йил — 4-феврал 2018-йил) — британиялик математик. Бакер сонлар назариясидаги самарали услублар, хусусан, танссендент сонлар теориясидан келиб чиқадиган методлар бўйича ишлари билан танилган. 1970-йил 31 ёшида Фиэлдс медали билан тақдирланган.

Бакер Лондон коллеж университетида таҳсил олган, Cамбридге университети қошидаги Тринитй коллежидан ПҳД даражасини олган. 2006-йилгача Cамбридге университетида соф математика профессори лавозимида ишлаган. Олим сонлар назарияси билан бир қаторда логарифмик формалар, самарали услублар, Диопҳантус геометрияси ҳамда Диопҳантус анализи соҳаларида ишлаб келади.

Бакер 1972-йилда Адамс мукофотига сазовор бўлган, 1973-йилда Лондон қироллик жамиятининг аъзоси этиб сайланган. 2012-йилда эса Америка математика жамияти аъзоси этиб тайинланган. Олим Ҳиндистон Фанлар академиясининг хорижлик аъзосидир.