Alan Lloyd Hodgkin

Алан Ллойд Ҳодгкин (1914-йил, 2-май, Бинбери, Оксфордшир, Англия) — инглиз физиологи; Лондон қироллик жамияти аъзоси (1948) ва президенти (1970—75). Кембриж университетини тугатган (1936). Шу университет профессор (1952-йилдан), Лестер университети ректори (1971-йилдан). Асосий илмий ишлари нерв ҳужайралари физиологияси, нерв қўзғалиши ва тормозланиши механизмларини ўрганишга оид. Биопотенсиалларнинг ҳосил бўлиши ҳужайра мембраналари орқали ионларнинг ўтказилиши билан боғлиқ эканлигини назарий ва экспериментал исботлаб берган. Нерв толаларида потенсиаллар таъсири механизмларини тадқиқ қилиш мақсадида мембраналарда потенсиалларни ўлчайдиган оригинал усулни ишлаб чиққан. Нерв импулслари ҳосил бўлишида ион градиентларининг аҳамияти тўғрисидаги асосий назария муаллифи. Нобел мукофоти лауреати (1963; ҳамкорликда)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |