"Аланга" — ойлик адабий ва бадиий журнал, 1928-30-йилларда Самарқандда нашр этилган. Жами 32 сони чиққан. 1-сонининг адади 5000. „Аланга“ лотин алифбосида босилган биринчи журналдир. Бир оз муддат Боту муҳаррирлик қилган. Асосан, таҳрир ҳайъати чиқарган. Унда Маннон Ромиз, Боту, Наби Қодиров, Ориф Олимжонов ва бошқа бўлган. „Аланга“ да тил-имло масалалари ёритилган. 1929-йилдан "Қизил қалам" адабий уюшмасининг афкори (органи) вазифасини ҳам бажариб, адабий-бадиий материаллар, адабиёцҳунослик ва танқидчиликка оид мақолалар ҳам мунтазам бериб борилган. „Аланга“да Боту, Шокир Сулаймон, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Раҳим Али, Жиғой, Ғайратий, Ботур, Қосимжон, Ҳошим, Субой, Тошпўлат Саъдий ва бошқаларнинг шеърлари, Фитрат, Ғози Олим, Е. Э. Бертелс, Ҳоди Зариф ва бошқаларнинг илмий, илмий-оммабоп мақолалари босилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил