Алангаланиш — ёнишни вужудга келтирувчи жараён; ёнувчи модданинг бирор иссиқлик манбаи (аланга, қизиган жисм, электр учқуни) таъсирида ўт олиб, ёлқинланиб ёниши. Алангаланиш ёнилғининг ўз-ўзидан ўт олишидан фарқ қилади; ташқи манба таъсирисиз қизиб ўт олиш ўз-ўзидан . дейилади. Масалан, суюқликларда алангаланиш икки босқичда кечади, дастлаб суюқлик буғланади, кейин яна қиздирилса, буғ-ҳаво аралашмаси ҳосил бўлиб алангаланади. Суюкликнинг алангаланиши учун етарли паст температура алангаланиш температураси дейилади. Алангаланиш температураси ёнилғининг ўз-ўзидан алангаланиш температурасидан бирмунча юқори бўлади. Ёпиқ идишдаги ёнилғининг алангаланиш температурасига қараб суюқ ёнилғилар ўт олиш хавфи жиҳатидан синфларга бўлинади ва шунга яраша алангаланмаслик чора-тадбирлари кўрилади .

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил