Alaq surasi
Файл:Чаптер 96, Ал-Алақ (Мураттал) в2 - Реcитатион оф тҳе Ҳолй Қур'ан.мп3 Алақ сураси (арабча: سورة العلق, номининг маъноси — Лахта қон[9][10]) — Қуръоннинг 96-сураси. Маккий суралардан бири, 19 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 597–598[11]-саҳифасида ва 30-жузида жойлашган. 1-бўлиб нозил бўлган.
| Алақ сураси — سورة العلق | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
| |||||||||||||
|
Суранинг арабча матни | |||||||||||||
| Номининг маъноси | Лахта қон[1][2] | ||||||||||||
| Таснифи | Маккий сура[3] | ||||||||||||
| Статистика | |||||||||||||
| Саҳифаси | 597–598[4] | ||||||||||||
| Жуз | 30 | ||||||||||||
| Сура рақами | 96 | ||||||||||||
| Оятлар сони | 19 | ||||||||||||
| Сажда ояти | 19-оят[5] | ||||||||||||
| Рукуълар сони | 1[6] | ||||||||||||
| Муқаттаот ҳарфлари | йўқ[7] | ||||||||||||
| Нозил бўлиш тартиби | 1[8] | ||||||||||||
|
| |||||||||||||
| Арабча матни |
ар.wикисоурcе.оргда танзил.нетда | ||||||||||||
| Таржималари |
ҚуранАcадемй.орг қуран.узда | ||||||||||||
| |||||||||||||
Алақ — лахта қон. Бу ерда она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиш жараёнидаги бир босқич, яъни лахта қуюқ қонга айланган ҳолати муроддир.
Таржимаси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. (Эй, Муҳаммад, бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз номи билан ўқинг!
2. У инсонни лахта қондан яратди.
3. Ўқинг! Раббингиз эса карамли зотдир.
4. У инсонга қалам билан (ёзишни) ўргатган зотдир.
5. У инсонга билмаган нарсаларини ўргатди.
6. Дарҳақиқат, инсон ҳаддидан ошар.
7. (Бунга) сабаб ўзини бой — беҳожат санашидир.
8. (Эй, инсон,) албата, қайтишинг Раббинг ҳузуригадир.
9. (Эй, инсон,) кўрдингми, тўсаётган кимсани
10. бандани намоз ўқиганда?!
11. Кўрдингми — агар у (намоз ўқувчи) ўзи Тўғри йўлда бўлса,
12. ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса?!
13. Кўрдингми, агар у (намоздан) тўсувчи кимса (ҳақни) инкор эца ва (у имон келтиришдан) юз ўгирса,
14. албата, Аллоҳ (унинг бу қилмишларини) кўриб туришини билмасми?!
Изоҳ: Бу оятлар машҳур кофир Абу Жаҳл хусусида нозил қилинган. У Пайғамбар (а. с.) га азият ва зарар етказишни ўз олдига олий мақсад қилиб қўйган бўлиб, Ҳақ таоло бу танбеҳлар билан уни огоҳлантирган.
15. Йўқ! Қасамки, агар у (бу йўлидан) қайтмаса, албата, Биз унинг пешона сочидан тутамиз
16. ўша ёлғончи, адашган (кимсанинг) пешона сочидан (тутиб жаҳаннамга отурмиз)!
17. Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин!
18. Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз!
19. Йўқ! (Эй, Муҳаммад,) Сиз унга итоат этманг ва (ёлғиз) Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, (Унга) яқин бўлинг! (Сажда ояти.)[12]
Манбалар
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ Қуръонда сажда ояти белгиси қўйилган оятлар рақами.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръондан кўрилган.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ Таржимаси зиё.узда (ПДФ), 2016-02-05да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2016-02-11
| Кейингиси: Қадр сураси | Олдингиси: Тийн сураси |
| Қуръон сураларидан бири — Алақ сураси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Makkiy suralar
- Sajda oyati bor suralar
- Muqattaot harflari yoʻq suralar
- 30-juz suralari
- 200 oyatdan kam oyatli suralar
- 150 oyatdan kam oyatli suralar
- 100 oyatdan kam oyatli suralar
- 90 oyatdan kam oyatli suralar
- 80 oyatdan kam oyatli suralar
- 70 oyatdan kam oyatli suralar
- 60 oyatdan kam oyatli suralar
- 50 oyatdan kam oyatli suralar
- 40 oyatdan kam oyatli suralar
- 30 oyatdan kam oyatli suralar
- 20 oyatdan kam oyatli suralar
- 1 rukuʼli suralar
- 5 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 10 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 15 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 20 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- Suralar
- Suralar haqidagi chala maqolalar
- Muhammadning hayoti