Alash oʻrda


Алаш Ўрда — қозоқ халқининг миллий озодлик, мустақиллик учун курашига раҳбарлик қилган миллий партияси ва муҳтор ҳукумати (1917-йил апрел-1920-йил март). 1917-йил 27-апрел 7-май кунлари Семей вилояти қозоқ вакиллари нинг кенгаши бўлиб, унда бўлажак Бутунқозоқ вакиллари қурултойида Қозоғистоннинг муҳториятини тузиш масаласи кўрилди. 1917-йил 21-26-июл кунлари Оренбургда Бутунқозоқ вакиллари қурултойи бўлиб, унда Оқмола, Семей, Тўрғай, Ўрол, Еттисув, Сирдарё, Фарғона вилоятлари, шунингдек Ички Бўкей ўрдаси вакиллари иштирок этишди. Қурултойда мамлакатни бошқарув шакли, қозоқ вилоятлари муҳторияти, ер масаласи, халқ милицияси, земство, халқ талими, қозилик, диний масалалар кўрилди. Қозоқ демократик ҳокимиятини тузиш, ислоҳотлар, халқнинг ўзини-ўзи бошқаруви учун зарурий музокаралар уюштириш масалалари муҳокама қилинди. Қурултойда қозоқларниň Алаш партиясини тузиш масаласи кўрилди. Алаш партияси жойларда маҳаллий халқ ҳокимиятини ўрнатишга киришди. 1917-йил 19-декабрда Еттисувда ҳокимият маҳаллий халқ вакиллари қўлига ўтди. 1917-йилнинг 5-13-декабр кунлари Оренбургда Алаш партиясининг навбатдаги учинчи қурултойи бўлиб ўтади. Қурултой 13-декабрда пойтахти Семипалатинск бўлган Алаш Ўрда мухториятини эълон қилади. Алихон Бўкейхон ўғли ҳукумат бошлиғи этиб сайланади. Тез орада бу ҳукумат 27 минг нафарлик миллий қўшин ва тартибни сақлаш бўлинмаларини ташкил этди. Қурултойда Алаш партиясининг дастури лойиҳаси қабул қилиниб, умумхалқ муҳокамаси учун „Қозоқ“ газетасида эълон қилинади. Ўн бўлимдан иборат бу ҳужжатда партиянинг мамлакат бўйича тузилиши, мудофаа, дин, илм-фан йўлидаги фаолияти, аграр масала бўйича вазифалар белгиланди. 1918-йил мартида Ўрол вилоятида ўтказилган сайловларда мустақиллик кучлари ғолиб чиқди. Аммо, 29-мартга ўтар кечаси тескари кучлар ва болшевиклар ҳарбий тўнтариш ўтказдилар. Ўрол вилояти ижроқўмининг 60 нафар 297 вакили қамалди ва азоблаб ўлдирилди. Еттисув вилоятида 1918-йилнинг 2-3-мартида болшевиклар Алаш партияси вакилларини қамоққа олдилар. Оренбургда Тўрғай вилояти Шўроларининг 1-қурултойи (1918-йил 21-март — 3-апрел)да ҳам болшевиклар ғолиб чиқди. Шу кунлари Оқмўла уезди қозоқ вакиллари Шўролари қурултойида болшевиклар тазйиқи билан Алаш Ўрда мухториятига қарши қарор қабул қилинди.
Ўрда партиясининг Оренбургда чиқиб турган „Қозоқ“ газетаси ёпилди. Унинг эгаллаб турган биноси ва мулки мусодара қилинди. Алаш Ўрда сиёсий партияси ташкилотчиларидан Алихон Букейхон (1869-1937) ва Мирёқуб Давлат ўғли (1885-1935) кабилар қувғин қилиниб, таъқиб остига олинди. Оқ гвардиячилар деб аталган Сибир ҳукуматини расмий тарзда тан олган Алаш Ўрда ҳукумати атаман Дутов билан тил бириктириб Шўро ҳукуматига қарши чиқди. Дутов тор-мор келтирилгач, Умумқозоқ Ревкоми қарори билан Алаш Ўрда 1920-йилнинг мартида тугатилди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |