Alaska
Аляска (Аласка) – Тинч океаннинг Шимолий Америка қирғоғи яқинидаги кенг қўлтиқ. Аляска ярим ороли билан Шимолий Америка материги оралиғида. Сатҳи 384 минг км². Чуқурлиги 4929 метргача мавжуд. Сув кўтарилиши 12 метргача давом этади. Аляскада Кадяк ва Александр архипелаги, Қиролича Шарлотта ороллари жойлашган. Аляскадаги Баранов оролда рус географи Ф. П. Литке 1840-йилда Тинч океанда биринчи денгиз расадхонасини очган. Балиқ овланади. Асосий портлари – Сюард, Принс-Руперт[1].
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: Охирги Чегара | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | [[Жуно]] | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Анкориж [[Жуно]] [[Фербанкс]] | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: -ўринда 1,717,854 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: -ўринда 663,661 3 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: -ўринда $34,023 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
-бўлиб | ||||
| Вақт | УТC-9 (АКСТ) / -10 (ҲСТ) | ||||
| Қисқартма | АЛ [1] | ||||
| Штат гули | Форгет-ме-нот | ||||
| Штат дарахти | Ситка Спруcе | ||||
АҚСҲ штати. Шимолий Американинг шимоли-ғарбида, АҚШнинг асосий қисмидан уни Канада ерлари ажратиб туради. Майдони 1519 минг км². Аляска материк қисмдан ва бир қанча ороллар (Александр архипелаги, Алеут ороллари, Прибилов, Кадяк ва бошқалар)дан иборат. Шимолий Муз океани ва Тинч океан (Беринг денгизи) билан ўралган. Маъмурий маркази – Жуно шаҳар. Тинч океан соҳилида игна баргли ўрмон билан қопланган баланд тоғ 384 тизмалари бор. Гидроэнергияга бой энг йирик Юкон дарёсида кема қатнайди. Аҳолиси 599 минг киши (1993), анчагина қисми ҳарбий хизматчилардир. Маҳаллий аҳоли индейслар, алеутлар ва эскимослар. Аҳолининг 3/4 қисми Алясканинг жануби-шарқий ва жанубий соҳил қисмида яшайди. Аляскани ХВИИ аср 1-ярмида руслар эгаллаб, қишлоқлар қура бошлаган. 1799-йилда ер ости ва ер усти бойликларидан танҳо фойдаланиш ҳуқуқини олган Россия-Америка компанияси ташкил этилди. 1867-йилда Россия ҳукумати Аляскани АҚСҲ га 7,2 млн. долларга сотиб юборган. Аляска 1884-йилгача АҚСҲ ҳарбий вазирлиги тасарруфида бўлган, 1884-1912-йилларда округ, сўнгра ҳудуд, 1959-йилдан штат. ХИХ асрнинг 90-йилларида Алясканинг марказий қисмида ва Сюард ярим оролда олтин конлари топилиши билан Алясканинг ички қисмларида ҳам аҳоли турар жойлари пайдо бўлди. 1911-1938 йилларда Аляскада мис конлари ишга солинди. 1915-1923 йилларда транспорт йўли қурилиб, Алясканинг марказий қисми соҳил билан боғланди. Балиқ овлаш ва балиқ саноати, ўрмон саноати, фойдали қазилмалар чиқариш ва қисман мўйначилик Аляска хўжалигининг асосини ташкил этади. Олтин қазиб чиқариш Аляска кон саноатининг асосий тармоғидир. Шунингдек, кўмир, нефт, қалай, платина, симоб, хромит қазиб олинади. Ишлаб берувчи саноат асосан консерва ва тахта тилиш корхоналаридан иборат. Кетчикан ва Ситка шаҳарларида 2 та улкан селлюлоза-қоғоз заводи бор. Қишлоқ хўжалиги билан деярли шуғулланилмайди, фақат Матануска водийсида, Кенай ярим оролда картошка экилади, қорамол, парранда боқилади. Мўйнали ҳайвонлар овланади. Ташқи алоқалари, асосан, денгиз флоти, шунингдек ҳаво йўллари орқали амалга оширилади. Аляска автомобил йўли ва транспорт йўли орқали Канада билан боғланган. Ички юклар транспорт йўли, шунингдек автомобил йўлларида ташилади. Хейнс – Фербенкс нефт қувури (1000 км) қурилган. Аляскада аэродромлар, ҳарбий-денгиз базалари, ракетодромлар бор[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |