Алаунпая, Аломпра (1714-1760) — Бирма (ҳозирги Мянма) ҳокими (1752-йилдан). Конбаун сулоласининг асосчиси. Тарқоқ Бирмани бирлаштириб давлатга айлантирган. Бирма пойтахти — Рангун шаҳрига асос солган (1755).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил