Алазонлар — Шимолий Қора денгиз бўйидаги скиф қабилаларидан бири (милоддан аввалги ВИИ-ИИ асрлар). Улар ҳақидаги маълумотлар Геродот, Страбон, Павсаний ва Стефан Византийский асарларида учрайди. Алазонлар Ол’виядан шимолида, Жанубий Буг дарёси ҳавзасида яшаганлар. Деҳқончилик билан машғул бўлганлар. Алазонлар яшаган ҳудудда ҳали фан томонидан яхши ўрганилмаган бир қанча скиф шаҳар ва қишлоқ ҳаробалари сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил