Albert Camus
Алберт Cамус (талаффузи: Албер Камю) (7-ноябр, 1913 — 4-январ, 1960) франсуз адиби ва файласуфи бўлган. Экзистенсиализмга оид деб қаралса-да, Камю бирор мактаб ёки ғояга тегишли бўлгандан кўра мустақил мутафаккир бўлишни афзал кўрган. У шахсни ғоядан устун қўйган. 1945-йилда берган интервюсида Камю шундай деган: „Йўқ, мен экзистенсиалист эмасман. Сартре ва мен исмларимизни ёнма-ён кўришдан доимо таажжубда бўламиз….“ (Лес Ноувеллес литтераирес, 15 ноябр, 1945). Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги Қаршилик ҳаракати қатнашчиси бўлган. Ижодий фаолияти 1937-йилдан бошланган. „Бегона“ (1942) қиссаси, „Сизиф ҳақида асотир“ (1942) фалсафий очерки, „Англашилмовчилик“ (1944) ва „Калигула“ (1945) драмалари — инсон ҳаётининг маъноси тўғрисидаги ўйлардан иборат. „Вабо“ (1947) роман-рамзий ҳикояси Қаршилик ҳаракати ҳақида. Асарлари адабиёт ва фалсафани яна ҳам бир — бирига яқинлаштирган. Камю „Исёнкор одам“ (1951) фалсафий очерки, „Тубанлашув“ (1956) қиссаси, „Салтанат ва сургун“ (1957), „Швед нутқи“ (1958) каби ҳикоялар тўплами муаллифи. Нобел мукофоти лауреати (1957). „Бегона“ қиссаси ва „Вабо“ романи Аҳмад Аъзам томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1995).[1]
| Албер Камю | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
7-ноябр 1913-йил Мондови, Жазоир |
| Вафоти |
4-январ 1960-йил (46 ёшда) Виллеблевин, Франсия |
| Кўрсатган таъсирлари | Фёдор Достоевски, Франз Кафка, Сøрен Киэркегаард, Ҳерман Мелвилле, Фриэдрич Ниэтзсче, Жан-Пол Сартр, Симоне Wеил |
| Олган таъсирлари | Мичаэл Новак, Тҳомас Мертон, Жаcқуэс Монод, Жан-Пол Сартр |
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Алберт Cамусга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |