Алберт Ҳамилтон Фиш (19-май 1870-йил — 16-январ 1936-йил) америкалик сериал қотил ва каннибалдир.

Алберт Фиш

Алберт Фиш 1934-йил 13-декабрда олинган расми
Туғилгандаги исми Алберт Ҳамилтон Фиш
Лақаблари Кулранг одам, Тунги маняк, Бруклин вампири
Туғилган санаси 1870-йил 19-май
Туғилган жойи Вашингтон шаҳри, АҚШ
Вафот санаси 1936-йил 16-январ
Ўлим сабаби Электрик стул
Қурбонлар сони 1 та тан олинган ва 15 та гумонли
Қотилликлар қилинган мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Қотилликлар қилинган штат Неw Ёрк
Қотиллик йиллари 1927–1934
Ҳибсга олинган йил 1934
Жазо Ўлим

Шунингдек «Тунги маняк», «Кулранг одам» ва «Бруклин вампири» лақаблари билан машҳур. Юздан ортиқ ёш болаларга жинсий шилқимликларда айбланган. Қурбонларининг сони аниқ ма'лум эмас. Граcе Будднинг қотиллигида айбланиб ҳибсга олинади. Айбдор деб тан олинади ва электрик стул воситасида ўлдирилади.

Биографияси

Ҳаётининг илк вақтлари

Фиш Вашингтонда, Рандалл Фиш (1795-1875) оиласида дунёга келади ва Ҳамилтон номини олади. Унинг отаси онасидан 43 ёш катта бўлади. Ҳамилтон оиланинг энг кенча фарзанди эди. Уни икки акаси ва бир опаси бор эди. Уни «Алберт» деб чақиришларини ҳоҳлар эди. Етимҳонада эса «Ветчинали қуймоқ» лақабини олади ва узун вақт бундан қутула олмайди.

Оила а'золари псиҳик муаммолари бор эди ва диний васваса билан касалланган эдилар. Отаси кемада капитан эди. 1870-йилдан бошлаб эса ўғит ишлаб чиқаришга бошлайди. У 1875-йил Пенсилвания темир йўлида Олтинчи Кўча бекатида инфаркдан ўлади ва онаси беш ёшли Ҳамилтонни болалар уйига беради. У ерда кўп азоб ва қийновларга дуч келади. У жисмоний оғриқлардан завқ олар эди. Уришлар унда эрексияга сабаб бўлар эди. Бу эса бошқа болаларга уни мазаҳ қилиш учун сабаб яратар эди.

1879-йил онасига топширилади. Болалар уйидаги ҳаёт унда чуқур из қолдирган эди. 1882-йил ўн икки ёшлигида почтачи бола билан гомосексуал алоқага киради. Таҳминан шу йили у копрофагияга бошлайди. Фиш жамоат ҳаммомларига боришни бошлайди. У ерда яланғоч эркакларни тамоша қила оларди. Дам олиш кунлари шундай ўтар эди.

1890-йил Фиш Н'ю-Й'оркга (унинг айтиши бўйича) гомосексуал фоҳишалик қилиш учун келади. Шунингдек у ерда кичик болаларни зўрлаганлигини тан олади. Онаси уни уйлантириб қўйгандан кейин ҳам зўрлашларни тўҳтатмайди. 1898-йил ўзидан 9 ёш кичик аёл билан уйланади. Уларни 6 фарзандлари бўлади: Алберт, Анна, Гертруда, Юджин, Жоҳн ва Ҳенрй.

1903-йил ўғриликда айбланиб Синг-Синг қамоқҳонасига тушади. Қамоқда мунтазам равшда эркаклар билан жинсий алоқага кирар эди.

Биринчи ҳужумлари

Биринчи қотиллигини Фиш Тҳомас Бедден билан Делавер штати, Уилмингтонда 1910-йил амалга оширади. Кейинроқ, таҳминан 1919-йилда Джоржтаунда, Вирджиния штатида ақлий заиф болани сўяди.

Граcе Будд

1928-йил 25-майда Эдwард Будд «Неw Ёрк Wорлд» газетасига қуйидагича э'лон беради: «18 ёшли ёш йигит қишлоқда иш қидиряпти. Эдwард Будд, 406 15-Г'арбий кўча». 28-май куни эса 58 ёшли Фиш Эдwардни олиб кетиш учун Будд оиласининг уйига келади. Франк Ҳоwард, Фармингдейлдаги фермер деб ўзини таништиради. У ерда Фиш Эдwарднинг 10 ёшли синглиси Граcени учратади. Бир-икки кундан кейин келиб Эдwардни ишга олишга сўз беради. Кейинги келишида Эдwардни «ишга олади» ва Граcени Фишнинг синглисини туғилган кунини нишонлашга олиб кетиш баҳонаси билан ота-онасини кўндиради. Фиш Граcени олиб кетади ва Граcе ҳеч қачон қайтиб келмайди.

1930-йил 5 сентабрда полиция Чарлес Эдwард Попени болани ўғирлаш билан айблаб ҳибсга олади. 22-декабр 1930-йилгача (108 кун), судгача қамоқда қолади.

Мактуб

1934-йил ноябр ойида, етти йил дўнг қизнинг ота-онаси аноним ҳат оладилар. Бу ҳат полицияни Алберт Фишни тутишга олиб келади. Мактубнинг таржимаси:

1894-йил менинг дўстим Такома кемасида, Жоҳн Давис командаси остида Сан-Франсискодан Гонконгга кетти. Кема тўҳтагач дўстим ва икки дўсти қирғоқга ўтиб ичиб оладилар. Қайтиб келганларида эса кема кетган бўлади. У даврлар Хитойда очлик ҳукмрон эди. Гўшт 1 дан 3 долларгача эди. Шу сабабли ҳаммадан ҳам камбағаллар қийналар эдилар. 12 ёшгача бўлган болаларини сотар эдилар, катталарни қорнини тўйгазиш учун. Ҳоҳлаган дўконга кириб бифштекс сўрасангиз сизга ўша болаларнинг гўштини пишириб берардилар. Болани ёки қизнинг орқаси энг лаззатли қисми ҳисобланади ва қимматга сотилади. У ерда қолиб кетган дўстим одам гўштини мазасини тотади. Ню Ёркга қайтишда ўзи билан 7 ва 11 ёшли икки болани олиб олади. Уларни узоқдаги уйига бекитиб, туалетда боғланган ҳолда сақлар эди. Кунда бир неча мартта уларни урар эди, гўштни мазалироқ қилиш учун. Биринчи бўлиб 11-ёшли болани ўлдиради. Чунки у семизроқ эди ва гўшти кўпроқ эди. Бошдан, суяк ва ичаклардан ташқари бутун а'золарни бўлиб чиқади. Уни орқасини дуҳовкада пиширади. Қолган жойларини қайнатади, қовуради ва димлайди. Кичик бола ҳам шу ҳолга туширилади. У пайтлар мен 100 Шарқий кўчада 409-уйда яшар эдим. Дўстим одам гўшти ҳақида кўп гапирар эди. Шу сабабли ўз фикримни билдириш учун мен ҳам одам гўштини тотиб кўришга қарор бердим. 1928-йил 3-июнда, якшанба куни 15-Г'арбий кўча, 406 уй адреси орқали сизга мурожат қилдим. Сизга саватчада қулупнай олиб келдим. Нонушта қилдик. Граcе мени тиззаларимда ўтирар ва мени ўпар эди. Мен уни ейишга қарор бердим. Уни байрамга олиб кетишни таклиф қилдим. Сиз «Майли, бориши мумкин» дедингиз. Мен уни Вестчестердаги бўш уйга олиб келдим. Келганимизда унга ташқарида туришни айтдим. У ёввойи гулларни терар эди. Тепага чиқдим ва устимдаги бутун кийимларни ечдим. Қилмоқчи бўлган ишимни қилаётганда уларни қон билан кир қилишимни билар эдим. Ҳаммаси тайёр бўлганида ойнадан қараб уни чақирдим. У ҳонага киргунича туалетга бекиниб олдим. У мени яланғоч кўргач бақириб зинадан қочиб кетмоқчи бўлди. Мен уни тутиб олдим, у эса ҳаммасини онасига айтиб беришини айтди. Олдин уни ечинтирдим. У оёқлари билан тиранди, тишлади ва бақирди! Мен уни буғдим ва ҳонамга олиб кетиб пишириб ейиш учун юмшоқ қисмларини кесиб олдим. Дуҳовкада пиширилган кичкина ва юмушоқ орқаси қандай ширин! Уни гўштларини ҳаммасини ейиш учун 9 кун керак бўлди. Унга тегмадим, ҳоҳласам тегишим мумкин эди. У бокира бўлиб ўлди.

Миссис Будд саводсиз эди ва ўқий олмас эди. Фиш кейинчалик Граcени зўрлаганлигини адвокатига иқрор бўлди. Фиш паталогик ёлғончи эди. Шу сабабли бу иқрори ҳам ёлғон бўлиши мумкин. Полицияга эса қизни зўрлаш уни ҳаёлига ҳам кемаганлигини айтган эди.

Ҳибсга олиниши

Бу мактуб Фишни ҳибсга олишга ёрдам беради. Конвертдаги ма'лумотлар орқали дедектив Wиллиам Кинг қийинчиликларсиз уни ҳибсга олади.

Ҳибсга олинганидан кейин фош бўлган ҳақиқатлар

Биллй Гаффней

1927-йил 11-февралда Биллй Гаффней исмли бола Бруклиндаги уйининг остонасида дўсти Биллй Беатон билан ўйнар эди. Иккиси ҳам йўқ бўлиб қолишади, лекин дўсти уйнинг томида топилади. Гаффнейга нима бўлди деб сўраганлигида, уни қўрқинчли чол олиб кетганини айтади. Гаффнейни ўлимида Петер Кудзиноwски шубҳали бўлади. Жосепҳ Меэҳан, Бруклин троллейбуси машинисти газетада Фишни расмини кўриб таниб қолади. 11-феврал куни троллейбусда онасига йиғлаётган бир болани Фиш тинчлантирар эди. Полиция у боланинг кўриниш тарифини Биллй Гаффней билан солиштиради. Боланинг ўлик танаси таниладиган аҳволда эмас эди. Гаффнейнинг онаси Элизабетҳ Гаффней ўғлининг ўлими ҳақида батафсил ма'лумот олиш учун Синг Синг қамоқҳонасига, Фиш билан гаплашишга боради. Фиш ҳаммасини очиқ-ойдин айтиб беради:

Уни Рикер Аллеясидаги аҳлатҳонага олиб бордим. У ердга яқин бир жойда бир уй бор эди. Болани у ерга олиб бордим. Уни яланғоч қилиб ечинтирдим, оёқ-қўлини боғладим, оғзини аҳлатҳонадан топган ифлос латта билан бекитдим. Кейин кийимларини ёқдим. Оёқ кийимларини аҳлатга оттим. Кейин троллейбусда қайтдим 59-кўчага ва уйга кеттим. Эртаси куни соат 2ларда асбоблар ва маҳкам қамчи билан қайтдим. Қўл иши. Камарларимдан бирини яримигача кесиб,8 дюмлик 6 чизиқларга бўлдим. Оёқларидан қон оқгунгача урдим. Қулоқ ва бурнини қирқиб ташладим, оғзини у қулоқдан бу қулоқгача йиртдим. Кўзларини ўйиб олдим. Кейин у ўлди. Қорнига пичоқ тиқдим ва қонини ичдим. Кейин уни сўйдим. Баданини қоқ ўртасидан бўлдим. Кейин бошини, қўлларини, оёқларини тиззасидан кесдим. Уйга гўштим билан қайтдим. Уларни дуҳовкада пиширдим. Қанча курка гўшти еган бўлсам ҳеч қайсиси унинг орқасидек ширин эмас эди. Гўштларни ейиш учун 4 кун кетти. Чайналмаган жойларини туалетган ташладим

Олдинги ҳибсга олиниши

Фиш 1930-йил 6-февралда Уатерлу, Н'ю-Й'оркда "Миссис Эстелла Wилcох"га уйланади ва бир ҳафта ўтгач ажрашади. Фиш ўша йили май ойида ҳизматкорлик э'лонига жавоб ёзган Африка-Америкалик бир аёлга беадаб ҳат ёзгани учун ҳибсга олинади. 1930-1931-йиллар Беллевуэ руҳий касалликлар касалҳонаси назоратига топширилди.

Суд жараёни ва қатли

Ҳаддан кўп игналарни ўзига тиқган Алберт Фишнинг тос рентгени