Алберт Осман оғли Кангиэв (Кангієв Альберт Османович, 1963-йил 3-апрел, Тошкент, СССР) – Украина қрим-татар сиёсатчиси, Вазирлар Кенгашининг саноат сиёсати, транспорт, алоқа ва ёқилғи-энергетика комплекси вазири. Қрим Республикаси (2005) ва Билогирск мери (2010-2014)[1].

Алберт Кангиэв
Таваллуди 3-апрел 1963-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Ukraina bayrogʻi Украина
Касби сиёсатчи

Биографияси

Алберт Кангиэв 1963-йил 3-апрелда Тошкентда таваллуд топган. 1980-йилда Тошкент автомобил-йўл институтига ўқишга кириб, уни 1985-йилда муҳандис-қурилиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1985-1988-йилларда „Тошметроқурилиш“ трестининг 13-сонли кўприк ҳовлисида ишлаб чиқариш бўлимининг устаси бўлиб ишлаган. 1988-йилда ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси лавозимига ўтган[2].

Кангиэв 1990-йилда доимий яшаш учун Қримга кўчиб ўтган, „Умид“ кооперативининг бўлим бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. 1993-йилдан 1998-йилгача „Ҳурзуфский“ ҳарбий совхозида ишлаб, муҳандис-механикдан корхона директоригача бўлган лавозимларини эгаллаб борган. Сиёсий фаолиятини 1998-йилда Билогирск тумани давлат маъмурияти бошлиғи ўринбосари лавозимидан бошлаган. 1997–2002-йилларда Одесса вилояти давлат бошқаруви институтида „Давлат бошқаруви“ мутахассислиги бўйича таҳсил олган. 2003-йилдан 2005-йилгача Билогирск РДА раиси бўлган[3].

Алберт Осман ўғли 2005-йилда Қрим Республикаси Вазирлар Кенгашининг саноат сиёсати, транспорт, коммуникациялар ва ёқилғи-энергетика комплекси вазири лавозимида ишлаган. 2006-йилдан 2008-йилгача „Элса“ компаниясида ишлаган, 2008-йилдан 2010-йил ноябригача Тайган туманлараро сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган[4].

2010-йил ноябр ойида Алберт Кангиэв Билогирск шаҳри мери этиб сайланган. Кангиэв 2014-йил баҳорида Қрим ва Севастополнинг Россияга қўшилиши пайтидаги расмий баёнотида 16-март куни референдум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватламаслигини ва бу конституцияга зид деб баёнот берган.

2019-йилда Билогирскдаги сайловларда „Единая Россия“ партиясининг сайлов штабини бошқарган. 2019-йилнинг 5-ноябр куни Қрим Республикаси раҳбари Сергей Аксёнов Кангиэвни Қрим фуқаролари бўйича давлат қўмитаси раҳбари этиб тайинлган.

Манбалар

  1. ↑ „Мер кримського міста не підтримав сепаратистський референдум“. «ТСН». 7 березня 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 березня 2014.
  2. ↑ [ҳттпс://гквод.рк.гов.ру/ҳеадс/6фд659ф6-2ба8-4235-9б94-13д7190ccе71 „Кангиев Альберт Османович“]. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.
  3. ↑ „Мэр Белогорска Кангиев также покинул ряды Партии Регионов“ (рос.) (деадлинк). «Агентство Крымские Новости». 12 березня 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 березня 2014.
  4. ↑ „КАНГИЕВ АЛЬБЕРТ ОСМАНОВИЧ — ДОСЬЕ“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.