Алберт кисрони (лотинча: Wикстроэмиа албертии) — икки уруғпаллалилар синфи, гулхайридошлар оиласига мансуб гулли ўсимлик тури. Ҳаётий шакли бута. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Ғарбий Тян-Шан, Чатқол, Қурама, Писком тоғ тизмаларида, сернам ва унумдор тупроқларда тарқалган[1].

Алберт кисрони
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Wикстроэмиа
Оила: Гулхайридошлар
Бинар номи
Wикстроэмиа алберти

Тавсифи

Баландлиги 1,5 метргача етадиган бута. Ўқ илдиз системасига эга. Пояси бир нечта ёғочлашган. Эскирган шохлари қўнғир кулранг, янги новдалари яши ва ётиқ тукли. Барглари пояда навбатма-навбат ва қарама қарши жойлашган, узунлиги 1,5-3 см, эни 0,5-1,5 см асоси понасимон, учи тўмтоқ, ҳар икки томони тукли, поя пастидаги барглари бандсиз. Гулқўрғони мураккаб, а'золари қўшилмаган эркин. Гуллари икки жинсли, 5-13 та гул бирлашиб соябонсимон бошча тўпулни ҳосил қилади. Гулбанди 1,5 см яшил ётиқ тукли. Гултожибарглари сариқ. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади.Меваси қуруқ ёнғоқ мева. Ёнғоқчаси гулқўрғон бўлаклари билан ўралган. Июн июл ойларида гуллаб меваси августда пишиб етилади. Уруғи ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда жуда кам тарқалган. Тошкент вилояти Ғарбий Тян-Шан, Чатқол, Қурама, Писком тоғ тизмаларида учрайди. Арчазорлар, бутазорлар орасида сернам, юмшоқ ва сернам тупроқларда ўсади. Ма'лум бир тупроқ шароитига мослашганлиги сабабли ареали қисқариб кетган. Чатқол биосфера резервати қўриқхонаси ва Угом-чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Wикстроэмиа алберти“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.