Албертина — Вена шаҳридаги графика асарлари кўргазмаси, дунёда энг бой тўпламлардан: 35 мингдан зиёд расм, миниатюра асарлари, 1 миллиондан ортиқ гравюра ва литография, плакатлар мавжуд. Рафаэл, А. Дюрер, П. Рубенс, Рембрандт ва бошқа яратган кўплаб нодир расмлар йиғилган. 1776-йилда герсог Албертининг шахсий тўплами сифатида асос солинган. 1920-йилда Вена университети гравюра кабинети билан бирлаштирилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил