Албречт Беcкер (1906-йил 14-ноябр – 2002-йил 22-апрел) германиялик продюсер, фотограф ва актёр бўлиб, нацистлар режими томонидан гомосексуалликда айбланиб қамалган.

Албречт Беcкер

Беcкер тах. 1930-йилда
Таваллуди 14-ноябр 1906-йил
Вафоти 22-апрел 2002-йил(2002-04-22)
(95 ёшда)
Гамбург, Германия
Касби Актёр

Шаҳсий ҳаёти

Германиянинг Тҳале шаҳрида туғилган Беcкер ўқитувчилик касбини эгаллаган. Ўн саккиз ёшида у Wüрзбургдаги Давлат архиви директори Жозепҳ Фриэдрич Аберт билан алоқаларни бошлади. Ўн йиллик алоқалар давомида актёр бир қатор нуфузли ва санъаткор одамлар билан учрашди. Бу учрашувлар унинг актёр ва продюсер сифатидаги фаолиятига ўз таъсирини ўтказди.

Ҳаётининг қолган қисмида фотография билан шуғулланди. Фреибург ва Виэннада яшаган даврида илк кўргазмалари намойиш этиш орқали пул топа бошлади. Шунингдек газета ва журналларга суратлар олиш орқали ҳам даромад қилди[1].

Wüрзбург

Wüрзбург – Бавария жанубида жойлашан шаҳар. 1930-йилларда Wüрзбургда яшаган яҳудий доктор Леополд Обермаер маҳаллий полиция бўлимига почтаси очилаётганидан шикоят қилади. Шикоят Гестапо томонидан кўриб чиқилган. У Обермаернинг уйини тинтув қилиш ҳуқуқини олди ва унинг сейфида йигитларнинг бир қанча фотосуратларини топди. Топилган фотосуратлар ичида Албречт Беcкернинг сурати ҳам бўлганлиги сабабли 1935-йилда 175-бандни бузганликда гумон қилиниб, терговга тортилади[2].

Беcкер ҳамма унинг гомосексуал эканлигини билишини оммавий тарзда таъкидлаган. Натижада Обермаер ҳам, Беcкер ҳам терговга тортилгач, Беккер Нüрнбергда уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Обермаер эса 175-бандни бузганликда айбланган, аммо яҳудий сифатида Дачау концлагерига юборилган. Аммо у ерда қийноққа солинганлиги сабабли Маутҳаузен-Гузен концлагерига кўчирилади ва мана шу концлагерда вафот этади.

Урушнинг охирига келиб, йўқотишлар аскарларни ўрнини толʻлдириш мақсадида Беcкер Вермахтда хизмат қилиш учун озод қилгача 1944-йилгача Россия фронтида хизмат қилади. Беcкер 2000-йилда суратга олинган Параграпҳ 175 ҳужжатли филмида уруш пайтида бошидан кечирганлари ҳақида гапирган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Ҳолоcауст Мемориал Дай Труст | Албречт Беcкер“ (эн). Қаралди: 2019-йил 27-январ.
  2. ↑ Дана, Висит тҳе УСC; Леттерс, Давид Cоллеге оф; Арц; Сcиэнcес „Гай Приде: Албречт Беcкер он гай лифе ин 1934 Германй“ (эн). УСC Шоаҳ Фоундатион. Қаралди: 2019-йил 27-январ.
  3. ↑ Дана, Висит тҳе УСC; Леттерс, Давид Cоллеге оф; Арц; Сcиэнcес „Албречт Беcкер он ҳис аррест“ (эн). УСC Шоаҳ Фоундатион. Қаралди: 2019-йил 27-январ.