Алдамоқ (феъл) – Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида алоҳида таъкидлаган юзта феълнинг ўн тўртинчиси. Ёлғон гапирмоқ маъносидаги бу феъл қадимги туркий тилдаги ҳийла-найранг, ёлғон каби маъноларни англатган. “а:л” отидан “-ла” қўшимчасининг “-да” шакли орқали ясалган; кейинроқ “а:” унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган. Алдамоқ феъли Навоий асарларида ҳийла, макр, ёлғон сўзламоқ, лақиллатмоқ маъноларида кенг қўлланган:

Топакўр они, чу топсанг, ҳар қаён озим эса,

Бошиға эврул қуюндек, дағи алдаб қайтару.

(“Фавойид ул-кибар”, 509-ғазал)[1][2]

Манбалар

  1. ↑ "Фавойид ул-кибар". 
  2. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат".