Aldan (daryo)
Алдан – Россия Федерацияси таркибидаги Саха (Якутия) Республикасидаги дарё. Ленанинг энг йирик ўнг ирмоғи. Становой тизмасининг шимолий ён бағридан бошланади. Юқори оқимида Алдан ясситоғлигини кесиб ўтиб, Якуцкдан 160 километр қуйида Лена дарёсига қуйилади. Узунлиги 2273 километр. Ҳавзасининг майдони 729 минг км². Дарёда ёғоч оқизилади. Қуйилиш еридан 1753 километр масофада кема қатнайди. Кор ва ёмғирдан сув олади. Қуйилиш ерида ўртача йиллик сув сарфи 5110 м³/сек. Алдан қуйи қисмида октабр охирида музлаб, май ойида муздан бўшайди. Алданда балиқ овланади[1].
| Алдан | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 2 273 |
| Майдони | 729 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |