Алдар ко'са ва девлар
Асосий маълумотлар
Жанр Эртак, халқ эртаги
Муаллиф Халқ, халқ оғзаки ижоди
Оргинал тили Туркий тилЛар
Алдар кўса ва девлар Викиомборда

Алдар кўса ва девлар

Алдар кўса ва девлар- ўзбек халқ эртаги бўлиб[1], бош қаҳрамони Алдар кўсадир. Алдар кўса – ўзбек халқ эртакларида учрайдиган қаҳрамон. Туркий халқлар фолклоридаги тўқима образ. Ўзбек, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, бошқирд ва бошқа халқлар маиший-сатирик эртакларида тарихий бўлмаган шахс ҳисобланади. Алдар кўса образи анъанавий, қадимий образ бўлиб, уруғ ва қабилачилик даврида юзага келган. Кўса атамаси икки хил маънони: бири – оила, уруғ, қабила бошлиғини; иккинчиси – даҳанида бир туки йўқ эркак кишини англатади. Алдар исми ҳисобланади, кўса – лақаби. Алдар кўса эртакларда асосан ижобий, баъзан салбий образ сифатида намоён бўлади. Алдар кўсанинг ўта ақллилик, тадбиркорлик, айёрлик ва уддабуронлик хислатлари машҳур[2]. Алдар кўса образи ҳақида мултфилимлар мавжуд[3][4].

Эртак сюжети

Бир куни одамлар Алдар кўсани олдига девлардан арз қилиб келишади. Алдар кўсани жасур деб билган одамлар, уларни девлардан халос қилишларини Алдар кўсадан сўрашади. Кўчада керилиб юрган Алдар кўса эса дев номини эшитиши билан қўрқувга тушади, лекин одамларга билдирмайди. Эртаси куни опасидан хабар олгани қўшни қишлоққа бораётган Алдар кўса ўзи билан бир кўза қатиқ олиб боради. Йўлда Алдар кўса бир арқон, бир дона қуш тухуми ҳам топиб олади, яна йўл юриб бир тошбақа топиб олади ва киссасига уни ҳам жойлаштириб кетади. Сал юриб йўлда унинг олдидан ҳақиқий дев чиқиб қолади. Лекин Алдар кўса пинагини бузмайди, қўрққанлигини билдирмайди. Дев Алдар кўсани емоқчи бўлиб турганида, Алдар кўса девга Азроил эканлигини, девнинг жонини олишга атай келганлигини айтади. Шунда дев Алдар кўса устидан кулади. Алдар кўса эса унга беллашув таклиф қилади. Ким кучли бўлса, ўз кучини ернинг миясини уриб чиқариш билан исботлаши керак бўлади. Дев ерга урганда, ер гумбурллаб чуқур ҳосил қилади. Алдар кўса эса ердаги бир кўза қатиғига уради. Қатиқни ернинг мияси деб ўйлаган дев яна беллашувни давом этишни сўрайди. Энди ҳар иккаласи тошдан мой чиқариши керак бўлади. Дев катта тошни ҳар қанча майдаласа ҳам мойини чиқара олмайди. Алдар кўса эса яна ҳийла ишлатиб йўлда топиб олган тухумни эзгилайди ва буни девга кўрсатади. Дев яна ҳийлага ишониб қолади. Кейин эса Алдар кўса девга лойдан ип ясаб олишни таклиф қилади. Дев бу шартни ҳам уддалай олмайди. Алдар кўса эса осонликча йўлда топиб олган арқонини кўрсатади. Шунда дев таслим бўлиб, Алдар кўсани ўз ғорига меҳмонга таклиф қилади. Алдар кўса баттар қўрқиб кетади, лекин билдирмайди. Ғорда кўплаб девлар уни кутиб олишади, меҳмон қилишади. Кейин девлар Алдар кўсага тоғларни улоқтириш ўйинини таклиф қилишади. Алдар кўса рози бўлиб узоқ ўйланиб қолади. Бунинг сабабини сўраган девларга қуйдагича жавоб беради: Агар бу томонга тоғни улоқтирсам, шарққа бориб қуёш чиқишини тўсиб қояди, ҳаммаёқ зимистон бўлиб қолади. Агар қарама-қарши томонга тоғни оцам қуёш бота олмайди ва ҳаммаёқ куйиб кетади. Агар жанубга улоқтирсам иссиқ шамолни, агар шимолга улоқтирсам совуқ шамолни тўсиб қўяман. Агар пастга қаратиб улоқтирсам ер тушиб кетади, тепага оцам осмон тушиб кетади. Қаерга отишга ҳам ҳайронман? Шунда девлар унинг бу ўйинни ўйнамаслигини, ҳаммалари эсон-омон юришлари учун тоғларни улоқтирмаслигини илтимос қилишади. Кечаси уйқуда ётган Алдар кўсани девлр ўлдирмоқчи бўлишади. Алдар кўса буни сезиб яшириниб олади. Девлар у ётган ётоқни боплап дўппослагач уйқуга кетишади. Эрталаб уларни Алдар кўса уйғотганини кўришгач росса қўрқиб кетишади ва совға-салом билан Алдар кўсани уйигача кузатиб қўйишади. Қайтиб келаётган девларни кўрган қишлоқ мулласи уларга Алдар кўса уларни алдаганини айтиб улар билан бирга қайтади. Буларни қайтаётганли кўриб қолган Алдар кўса муллага қараб: „Ҳой инсофсиз, мендан 10 та дев қарзга олиб, бор-ёғи 3 тасини қайтараяпсанми?“ деб бақиради. Бу гапларни эшитган девлар тумтаракай бўлишади. Шундан кейин қишлоқ одамларини безовта қилишмайди[5].

Эртакнинг тарбиявий аҳамияти

Эртакнинг тарбиявий аҳамияти одамларда жасурлик, уддабуронлик, чаққонлик, айёрлик каби хислатларни шакллантиришдан иборат. Алдар кўса ўзининг ҳийлалари, ишбилармонлиги ва ҳозиржавоблиги туфайли ўз жонини сақлаб қолишга муваффақ бўлади. Шу ўринда „Кўз қўрқоқ, қўл ботир“, „Қўрққанга қўш кўринур“, „Мард хотинин қаритмас, ботир отин хоритмас“[6] каби ибораларини қўллаш мумкин.

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://миллийча.уз/кр/алдар-коса/\АЛДАР[сайт ишламайди] КЎСА Админ 29.10.2021
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ ҳттп://мултфилмлар.уз/216-алдар-коса-узбек-тилида-мултфилм-1966-озбек-таржима-кино-ҳд.ҳтмлc[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Алдар коса Мултфилм“.
  5. ↑ ҳттпс://сказкуфентазу.ру/уз-бек-скиэ-на-род-не-сказ-ки/ал-дар-ку-са-и-во-рй.ҳтмл
  6. ↑ Ш.Шомақсудов, Ш.Шораҳмедов. (о'збек тили) Тошкент: . О'збек совет энсиклопедияси бош редаксияси, 1990 — 524-бет.