Алдаразсой — Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги сой. Кароқчитоғнинг жануби-ғарбидаги адирлардан бошланиб, жанубга томон оқади. Ёмғир ва булоқлардан сув олади. Узунлиги 16,58 км. Алдаразсойдан, асосан, Алдараз қишлоғи сув ичади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил