Алеаторика (лотинча, алеа – тасодифийлик) – ХХ аср иккинчи ярмида Европа композиторлик ижодида додекафониянинг қатъий қонун-қоидаларига қарши юзага келган оқим. Унинг замирида тасодифийлик (масалан, муайян ноталарни ишлатиш бўйича „қур’а“га таяниш, соққачалар ташлаш ва бошқалар)дан ижодий фойдаланиш ётади. Алеаторика асарларида композиторлар баъзан ижрочиларнинг маҳорат имкониятларига ҳам унумли таянишади. Шу боис ҳозирги кунгача механик (қатий) Алеаторика, бадиҳавий Алеаторика ва назоратли Алеаторика турлари одат тусига кирган. Буларнинг биринчи ва иккинчиси П. Булез (Франсия) ва К. Штокхаузен (Германия) томонидан 1950-йилларнинг 2-ярмида, учинчиси эса 60-йиллар бошида В. Лютос-лавский (Полша)ларнинг изланишлари натижасида жорий этилган. Ўзбекистон композиторлари (Н. Зокиров, Т. Қурбонов, Ф. Янов-Яновский ва бошқалар) ижодида ҳам Алеаторика аломатлари учрайди[1].




  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил