Алеч музлиги, Алеч Глетчери – Швейсария Алп тоғларидаги энг катта водий музлиги. Берн Алп тоғи тепасидан Рона дарёси водийсига 1520 метр баландликгача тушиб туради. Узунлиги 24,7 км, муз тилининг ўзи эса 16 км, сатҳи 87 км². Туризм ривожланган (махсус темир йўл ва канат йўли қурилган)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил