Александер Клумберг (1936-йилда фамилиясини Колмперега ўзгартирган; 17-апрел, 1899-йил – 10-феврал, 1958-йил) – эстониялик енгил атлетикачи (декатлет)[1], Париждаги олимпия ўйинлари совриндори (1924). Декатлон бўйича биринчи жаҳон рекордчиси.

Александер Клумберг
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Estoniya bayrogʻi Эстония
Rossiya bayrogʻi Россия империяси Россия империяси
Таваллуд санаси 17-апрел 1899-йил
Вафот санаси 10-феврал 1958-йил(1958-02-10)
(58 ёшда)
Бўйи 174 см
Вазни 74 кг
Спорт
Қайси спорт Енгил атлетика (декатлон)
Клуби Калев Таллин

4-даражали Эстония Қизил Хоч ордени соҳиби.

Таржимаи ҳоли

1899-йил 17-апрелда Россия империясининг Ревел (ҳозирги Таллин) шаҳрида туғилган[2].

Александер Клумберг 1918—1919 йилларда озодлик урушида иштирок этган[2].

Фаолияти

Блумберг 12-13 ёшида спорт билан шуғуллана бошлаган. Икки йилдан сўнг Калевга кўчиб ўтган ва маҳаллий клуб сафида машғулот ўтказган. Уч ҳатлаб сакраш бўйича мусобақаларда қатнашган. Эстония ва Россия империясида рекордлар ўрнатган. 1916-йилда уч ҳатлаб сакраш бўйича Россия чемпиони бўлган. Шунингдек, узунликка сакраш баҳсларида ҳам қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллаган[2].

1920-йилда Антверпенда бўлиб ўтган олимпия ўйинларида найза улоқтиришда 5-ўринни, пентатлонда эса 8-ўринни эгаллаган. 1923-йилги халқаро мусобақаларда найза улоқтириш бўйича учинчи, декатлонда биринчи ўринни қўлга киритган[2].

1922-йилдан 1923-йилгача жаҳон рейтингини бошқарган. Шунингдек, фаолияти давомида яна бир эча марта рейтингда етакчилик қилган[2].

Александер Клумберг 1924-йилда

1924-йилда Парижда бўлиб ўтган олимпия ўйинларида декатлон бўйича бронза медални қўлга киритган ва найза улоқтиришда 17-ўринни эгаллаган[3]. Ээсти Спордилеҳт уни барча даврлардаги энг яхши эстониялик спортчи деб эътироф этган[2].

Спортдан ташқарида

1930-йилда Клумберг енгил атлетика бўйича иккита дарслик ёзган ва махсус (спортга йўналтирилган) адабиётларни нашр этиш жараёнларида иштирок этган[2]. Полша енгил атлетика оламига 10 000 метрга югуриш бўйича 1932-йилги олимпиада чемпиони Поле Януш Кусочинскийнинг мураббийи сифатида танилган.

1936-йилда фамилиясини Колмперега ўзгартириб, эстонлаштирган[2].

1940-йилда 4-даражали Эстония Қизил Хоч ордени билан мукофотланган[2] .

1958-йил 10-февралда она шаҳрида вафот этган. Таллиндаги Раҳумäэ қабристонига дафн этилган[2][4].

Манбалар

  1. ↑ „Александер Клумберг“. Олймпедиа. Қаралди: 2021-йил 21-июл.
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 „Александер Клумберг“ (эт). ЭСБЛ. 2022-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-май.
  3. ↑ Александер Клумберг. спорц-референcе.cом
  4. ↑ „Cеметерй Портал“. 2010-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-феврал.