Александер Семюэл (1859.6.1, Сидней — 1938.13.9, Манчестер) — инглиз файласуфи, неореализм вакили, эмержент эволюцияси назарияси асосчиларидан бири. Унинг таълимоти Спиноза, Юм ва Спенсерттт фалсафий қарашларига ўхшаб кетади. Александер Семюэл натуралистик метафизика доирасидаги монистик актуализм вакили ҳисобланади. Идеализмда мутлақлик тушунчаси қандай ўрин эгалласа макон-замон муносабатлари тушунчаси унинг учун шунчалик муҳимдир, лекин макон-замон муносабатлари асосида материя ётади, жами мавжудот материядан шаклланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил