Aleksandr (Kulchitskiy)
Епископ Александр (дунёвий исми Андрей Иванович Кулчицкий; 1823-йил, Гродно вилояти, Кобрин тумани, Камен Шляхецкий қишлоғи – 1888-йил 28-декабр, Кострома, Россия империяси) – рус православ черковининг епископи, Туркистон ва Тошкент, Кострома, Галич епископи[1].
| Александр Кулчицкий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1823-йил Гродно вилояти, Кобрин тумани, Камен Шляхецкий қишлоғи |
| Вафоти |
28-декабр 1888-йил Кострома, Россия империяси |
| Касби | Епископ |
| Фаолият йиллари | 1883—1888 |
Ҳаёти
Александр Кулчицкий 1823-йилда Гродно вилояти, Кобрин тумани, Камен Шляхецкий қишлоғида (ҳозирги Брест вилояти, Октябр қишлоғи) руҳоний Иван Кулчицкий оиласида туғилган[2]. У Авлиё Иннокентнинг (Кулчицкий) қариндоши эди. 1847-йилда Литва диний семинариясини тамомлаган. Ўша йилнинг 26-сентябрида у Кобрин Пётр ва Пол черковида руҳоний этиб тайинланди ва шаҳар мактабларида ўқитувчилик қила бошлади. Кейинчалик аёли вафот этган ва 1852-йил 3-ноябрда роҳиб бўлди.
1853-йилда Санкт-Петербург диний академиясига ўқишга кирди. 1857-йил 14-майда у академияни илоҳиёт фанлари номзоди илмий даражаси билан тугатди ва ўша йилнинг ноябр ойида петицияга кўра Пекин руҳонийлар миссиясига славян тили ўқитувчиси сифатида қабул қилинди. У Хитой ҳукумати томонидан Европа тилларини ўрганиш учун яратилган Албазин мактабида дарс берган. 1864-йилда 500 рубл пенсия билан миссиядан ишдан бўшатилди.
1866-йил 9-мартдан Полоцк диний семинариясининг инспектори бўлган. 1869-йил 20-апрелда у архимандрит даражасига кўтарилди.
1871-йил 18-августда у Санкт-Петербургда бир қатор руҳонийлик хизматларига ва воизлик қилишга чақирилди. 1871-йил 17-ноябрда у Римдаги православ черковининг ректори этиб тайинланди. 1878-йил 12-мартда Санкт-Петербургдаги Александр Невский Лавра соборида Туркистон епископи этиб тайинланди. 1883-йилгача шу ерда фаолият юритди. У фидойи миссионер ва хайриячи, православ дини ва рус аҳолисининг ҳимоячиси бўлган.
Туркистонда у Иссиқкўл яқинида Муқаддас Троцкий монастирига асос солган.
1883-йил 6 августдан Кострома ва Галич епископи этиб тайинланди. 1888-йил 16-декабрда вафот этди. У Кострома Ипатиэв монастирида дафн этилган[3].
Манбалар
- ↑ „ПРЕОСВЯЩЕННЫЙ АЛЕКСАНДР КУЛЬЧИЦКИЙ“. www.правзҳизн.cом. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
- ↑ „ПРЕОСВЯЩЕННЫЙ АЛЕКСАНДР КУЛЬЧИЦКИЙ, уроженец местечка Камень Шляхетский Кобринского уезда, с православной миссией в Пекине, Риме и Туркестан | Бресцкий Курер“. 2019-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-июн.
- ↑ „АЛЕКСАНДР (КУЛЬЧИЦКИЙ)“. www.древо-инфо.ру. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.