Алексеевич Александр Вячеславович (1981-йил 30-апрел, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – оғир вазн тоифасида (90,717 кг гача) россиялик профессионал боксчи. Уч карра Россия чемпиони (2002, 2003 ва 2005), ўсмирлар ўртасида 1999-йилги Европа чемпиони, 2004-йилги Европа чемпиони ва 2003-йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори. Шунингдек, 2005-йилги ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, 2004-йилги Россия олимпия терма жамоаси аъзоси, биринчи оғир вазнда WБО қитъалараро чемпиони. 2013-йилда фаолиятини якунлаб, промоутер бўлишга қарор қилган[1].

Александр Алексеев
Статистикаси
Асл исми Алексеевич Александр Вячеславович
Вазн тоифаси Биринчи оғир вазн
Вазни 90,7
Бўйи 188 cм
Фуқаролиги Гамбург, Германия
Миллати Rossiya bayrogʻi Россия
Таваллуди 1981-йил 30-апрел (1981-04-30) (45 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Профессионал фаолияти
Биринчи жанги 2006-йил 7-январ
Охирги жанги 2013-йил 23-ноябр
Жанглари сони 28

Фаолияти

Александр Алексеев Россияда хизмат кўрсатган мураббийлар Вячеслав Александрович Алексеев – отаси ва Виктор Александрович Ланцовлар раҳбарлигида шуғулланган[2].

2002, 2003, 2005-йилларда – оғир вазнда Россия чемпиони.

1999-йилда – енгил вазнда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати чемпиони.

2002-йилда – ҳарбий хизматчилар ўртасида жаҳон чемпиони.

2003-йилда – ҳарбий хизматчилар ўртасида жаҳон чемпиони.

2003-йилда – Нефт мамлакатлари кубоги ғолиби, финалда Роман Романчукни мағлуб этган.

2003-йилги – жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори: Шамсид Арбонов (Тожикистон) РСCО-2, Раитис Ретинеикис (Латвия) Wалковер, Стеффан Крецчманн (Германия) РСCО-3 ни мағлуб этган. Лекин, Одланиэр Солис (Куба) ПТСга ютқазиб қўйган (15-18).

2004-йил – Европа чемпионати ғолиби.

  • саралаш босқичи: сербиялик Милорад Гаянович устидан очколари бўйича ғалаба.
  • 1/8 финал: украиналик боксчи Виталий Михеэнко устидан очколар бўйича ғалаба.
  • 1/4 финал: биринчи даврада озарбайжонлик Вугар Алекперов устидан яққол устунлик билан ғалаба.
  • 1/2 финал: иккинчи даврада хорватиялик Ведран Джипало устидан яққол устунлик билан ғалаба.
  • финал: иккинчи раундда беларуслик боксчи Виктор Зуэв устидан яққол устунлик билан ғалаба қозонган.

2004-йилги – Олимпия ўйинлари иштирокчиси: Одланиэр Солис (Куба) ПТСга ютқазади (21-24).

2005-йил – Жаҳон чемпионати ғолиби. Бред Питтни (Австралия) РСCО, Женис Таумуриновни (Қозог'истон) РСCО, Юзсеф Дармосни (Венгрия) АБ, Александр Поверновни (Германия) ПТС (36-33) ва Элчин Ализадеҳ (Озарбайжон) Wалковерни мағлуб этган.

Профессионал фаолияти

Александр Вячеславович профессионал фаолиятини 2006-йилнинг 7-январида чехиялик Томас Мразекга қарши жангдан бошлаган. Сўнг, биринчи раунднинг ўзида техник нокаут билан ғалаба қозонган.

2007-йилнинг 16-июнида аргентиналик Эктор Алфредо Авилани биринчи раундда нокаутга учратиб, биринчи оғир вазн тоифасида WБО қитъалараро чемпиони унвонини қўлга киритган.

2009-йил 17-январда аргентиналик Виктор Рамиресга ютқазиб, профессионал рингдаги биринчи мағлубиятини қабул қилади. Шунга қарамай, „Универсум“ раҳбарияти Алексеев билан ўша вақтга келиб муддати тугаган шартномани узайтиришга қарор қилади. "Мен унинг жаҳон чемпиони бўлишига қатъий ишонаман. Бизда бирга ишлаш учун яна кўп йиллар бор. Мен Александрнинг келажакдаги муваффақиятларига умид қиламан, – дейди Универсум вице-президенти Дитмар Пошва.

2009-йилнинг кузида Александр мураббийини ўзгартиради. Виталий Кличко билан ишлашга эътибор қаратган Фриц Здунекнинг ўрнини Магомед Шабуров эгаллайди. Шабуров бошчилигида Алексеев тўртта жанг ўтказиб, уларнинг охиргисида Лебедев мағлуб бўлган. Ушбу ўйиндан кейин Алексеевнинг Шабуров ва Универсум компанияси билан ҳамкорлиги тўхтатилган.

Александр 2013-йил 23-ноябрда ИБФ жаҳон чемпиони унвони учун курашда Ёан Пабло Эрнандесга ютқазгандан кейин, профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилган. Сўнг, ЭC Бох Промотион[3] промоутерлик компанияси раҳбари лавозимига ишга кирган.

Манбалар

  1. ↑ „Алексеев завершил карьеру и перешел в промоутеры“. 2013-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-декабр.
  2. ↑ Алексей Бурдюк. „Александр Алексеев разочаровался в любителях“. Коммерсантъ (2006-йил 12-январ). 2018-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-июл.
  3. ↑ „Алексеев завершает свою карьеру и становится промоутером“. 2013-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 6-декабр.

Ҳаволалар