Александр Александрович Алябев (15-август 1797 — 6-март 1851) — рус композитори. 150 дан ортиқ романс ва қўшиқлар, 6 опера, балет, симфония, камер ва хор асарлари, фортепиано песалари ҳамда дамли созлар оркестри учун ёзилган марш ва рақслар муаллифи. „Иртиш“, „Қишки йўл“, айниқса, „Булбул“ каби романс ва лирик қўшиқлари машҳур. У кўпгина асарларида рус, украин, кавказ халқлари куйларидан фойдаланган. Алябевнинг бир қанча романслари (жумладан, „Булбул“, „Мен сизни севган эдим“) ўзбек хонандалари репертуаридан ўрин олган. Алябевга назира тарзида Ўзбекистонда Д. Зокиров (Т. Тўла шеъри), Қозоғистонда Л. Ҳамидий (Н. Боймуҳамедов шеъри) „Булбул“ романсларини яратганлар. Бу асарлар С. Қрбулова ва бошқа Тўлаганова ижроларида машҳур[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил