Александр Александрович Алёхин (1892.20.10, Москва — 1946.24.3, Лисабон яқини, Парижда дафн қилинган) — рус шахматчиси, ҳуқуқшунослик доктори. 4 марта жаҳон (1927-1935; 1937-1946), РСФСР (1920) чемпиони. 1921-йилдан Франсияда яшаган. У „Алёхин ҳимояси“ дебютини ишлаб чиққан. Алёхин тахтага қарамай ўйнаш бўйича жаҳонда тенгсиз шахматчи. Алёхин ижод қилган партиялар, назарий-танқидий асарлар ҳамон шахматчилар томонидан ўрганилади[1].

Манбалар

  1. ↑ "Алёхин Александр Александрович" ЎзМЕ. А-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил