Александр Евгениевич Бабкин (1955-йил 18-март[1] ёки 1956-йил 18-март[2] ёки 1954-йил 18-март, Люберци[3] ёки Москва[2]) – совет футболчиси, россиялик футзал ва футбол мураббийи. Россияда хизмат кўрсатган мураббий.

Александр Бабкин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Евгениевич Бабкин
Таваллуд санаси 1955-йил 18-март (1955-03-18) (71 ёш)
Таваллуд жойи Москва вилояти, РСФСР
Амплуаси Ҳужумчи, ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1965—1968 Динамо (Москва)
1969—1974 Торпедо (Люберц)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1975—1976 Знамная Труда 62 (9)
1977 Кузбас 2 (0)
1977—1979 Ангара ? (11)
1979 Трактор (Павлодар) 9 (0)
1980—1981 Зоркий 62 (9)
1988—1993 Искра (Люберц) (ҳаваскорлар)
Бошқарган клублари
1982—1987 Зоркий (ёрдамчи)
1987—1992 Чертаново (ёшлар мураббийи)
1991 МФК Диана-2
1992—1994 МФК Диана
1994—1995 МФК Спартак (Москва)
1995 МФК Новорус
1995—1997 МФК КСМ-24
1997—1998 МФК Феникс (Челябинск)
1998—2000 Чертаново (аёллар)
2000—2002 ГКИ-Газпром
2002—2004 МФК Спартак (Москва)
2004—2006 МФК CСКА
2006—2010 МФК Спарта-Шёлково
2008 Ўзбекистон (футзал)
2010—2015 МФК Митиши
2011—2012 Россия (ёшлар футзал жамоаси)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Москванинг „Динамо“ ёшлар спорт мактаби (1965—1968) ва „Торпедо Люберци“ (1969—1974) футбол жамоаларининг ёшлар таркибида таълим олган. СССР чемпионатида қуйи лигасидаги „Знамя Труда“ Орехово-Зуэво (1975—1976), Кемеровонинг „Кузбасс“ (1977), Ангарскнинг „Ангара“ (1977—1979), Павлодарнинг „Трактор“ (1979), „Зоркий“ Красногорск (1980—1981), 1988—1993-йилларда „Искра Люберци“ жамоаларида ўйнаган.

Катта футболда „Зоркий“ (1982—1987) ва „CҲертаново“ (1987—1992) ёшлар жамоаларида мураббий бўлиб ишлаган. 1998—2000 йилларда Чертаново аёллар жамоасини бошқарган.

1990-йилларнинг бошидан у Россиянинг етакчи футзал клублари, жумладан, Дина Москва, Спартак / Новорус, КСМ-24/ГКИ-Газпром ва бошқалар билан ишлаган. Кўп маротаба Россия чемпиони (1992/1993, 1993/1994) ва футзал бўйича Россия чемпионатлари совриндори, Россия кубоги (1992, 1993, 2000, 2002) ва Россия Суперкубоги (2001, 2003) ғолиби бўлган.

2008-йилда Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасини бош мураббий сифатида Осиё чемпионатида бошқарган.

2009/2010-йилги мавсумда у Россия биринчи дивизиони футзал клуби „Спарта-Шчелково“ бош мураббийи бўлган. 2010-йилнинг 23-ноябрида у Россия Суперлигаси МФК Митишчи клубига бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди[4]. Кейинчалик жамоада беш йил давомида бош мураббий сифатида ишлаган. Клубда ишлаш билан бир вақтда футзал бўйича Россия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган (2011—2012).

Манбалар

  1. ↑ „Бабкин Александр Евгеньевич | Ассоциация мини-футбола России“. 2017-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 „фоотбаллфаcц.ру“. 2019-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-январ.
  3. ↑ фоотбоок.ру
  4. ↑ „Бабкин назначен и. о. главного тренера МФК «Мытищи»“. 2019-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-январ.

Ҳаволалар