Александр Иванович Бедрицкий (1947-йил 10-июл, Ангрен, Ўзбекистон ССР) – Россия Федерацияси Президентининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича маслаҳатчиси (2009–2018). 1993-йилдан 2009-йилгача Россия Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги федерал хизмати (Росгидромет) бошлиғи бўлган.

Таржимаи ҳоли

1975-йилда Тошкент алоқа электротехника институтини тамомлаган.

1980–1992-йилларда Ўзбекистон республика гидрометеорология бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб хизмат қилган.

1992–1993-йилларда Россия Федерацияси Экология ва табиий ресурслар вазирлигининг Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Бедрицкий 1993-йилда Рогидрометни бошқарган ва 1998-йил июн ва ноябр ойларида Сергей Кириенко ва Евгений Примаковнинг идорасида яна Росгидромет раҳбари лавозимига тасдиқланган.

2003-йилда Александр Бедрицкий Бутунжаҳон метеорология ташкилоти президенти этиб сайланди. 2007-йилда иккинчи тўрт йиллик муддатга қайта сайланди. 1978-йилдан буён Бутунжаҳон метеорология ташкилоти, бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятида ҳамда экология конвенциялари иштирокчилари конференсияларида, шунингдек, икки ва кўп томонлама шартномаларда фаол иштирок этиб келмоқда. У 1993-йил май ойидан бошлаб Россия Федерациясининг Бутунжаҳон метеорология ташкилотидаги доимий вакили бўлиб фаолият юритган.

Александр Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этишда иштирок этган.

2009-йил 27-ноябрдан 2018-йил 22-июнгача Россия Федерацияси Президентининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.

2010-йил 25-январдан 2018-йил 18-июлгача Россия Федерацияси Президентининг иқлим масалалари бўйича махсус вакили бўлиб фаолият юритган.

Оиласи

Александр уйланган ва унинг учта ўғли ва тўртта невараси бор.

Манбалар