Александр Бейлинсон
Таваллуди 1957-йил 13-июн (1957-06-13) (69 ёш)
Москва, Совет Иттифоқи
Фуқаролиги Россия
Соҳаси Математика
Иш жойлари Л. Д. Ландау номидаги назарий физика институти
Массачусетц технология институти
Перспектив тадқиқотлар институти
Чиcаго университети
Таълими Марйланд университети, Cоллеге Парк
Принcетон университети
Академик раҳбарлари Юрий Манин
Машҳур шогирдлари Лорензо Рамеро
Машҳур ишлари Гавдалантириш теорияси, алгебраик геометрия, математик физика бўйича ишлари
Лиэ-* алгебраси
Мукофотлари Островский мукофоти (1999)
Wолф мукофоти (2018)

Александр Бейлинсон (инглизча: Алехандер Беилинсон) (1957-йил 13-июнда туғилган) — совет иттифоқилик ва америкалик математик. Гавдалантириш теорияси, алгебраик геометрия, математик физика соҳаларига қўшган ҳиссаси билан танилган. 2018-йил Wолф мукофоти билан тақдирланган.

Бейлинсон 1988-йил Москва давлат университетидан физика-математика фанлари номзоди даражасини олган. Олим Л. Д. Ландау номидаги назарий физика институти, Массачусетц технология институти, Перспектив тадқиқотлар институтида ишлаган. 1998-йилда бери Чиcаго университетида ишлаб келади.

Бейлинсон 1980-йилларда алгебраик К теория устида ишлади. Хусусан, Пиэрре Делигне билан ҳамкорликда Дон Загиэрнинг полилогарифм бўйича тахминларининг мотивик таҳлили устида ишлади. 1990-йиллардан бошлаб эса олим Владимир Дринфелд билан ҳамкорликда чўққи операторлари алгебраси устида ишлади.