Aleksandr Blok
Александр Александрович Блок [1880. 16 (28). 11, Петербург 1921. 7.8, Петроград] – рус шоири. Петербург университетини тамомлаган (1906). „Золотое руно“ журнали (1907—08) ва Жаҳон адабиёти нашриётида (1918-йилдан) ишлаган, Бутун Россия шоирлар уюшмаси Петроград бўлимини бошқарган (1920-йилдан). Илк тўплами – „Гўзал Бону ҳақида шеърлар“ (1904) рафиқаси Любов Дмитриевна (кимёгар Д. Менделеевнинг қизи)га бағишланган. Дастлаб Блок символист шоир сифатида танилган. 1905-йил инқилобий ўзгаришлар таъсирида символизмдан воз кечиб, ижтимоий мавзуда „Шаҳар“ (1904—1908), „Ватан“ (1907—1916), „Даҳшатли олам“ (1908—1916), „Қасос“ (1907—1913) туркум шеърлари ва „Томошахона“ (1906), „Атиргул вахоч“ (1912—1913) каби драмалар ёзган. Блок 1917-йилги Октябр тўнтаришини шод-хуррамлик билан кутиб олмаган бўлса-да, аммо у болшевикларнинг ашаддий мухолифлари (И. А. Бунин, Н. Гумилёв, З. Гиппиус, А. Куприн, М. Светаева каби) сафида ҳам бўлмаган. Болшевиклар ҳокимиятни қўлга олгандан сўнг 5 ой давомида Блок „Ўн икки“ достонини, „Зиёлилар ва инқилоб“ мақоласини ёзиб, Октябр воқеалари ва Россия тақдири ҳақида ижодий мушоҳада юритишга ҳаракат қилди. Ҳар икки асар зиёлилар ўртасида қизғин баҳсга сабаб бўлди. Шу ҳодиса Блок ижодида чуқур инқироз ва турғунликни юзага келтирди. Блок 1918-йилнинг март ойидан сўнг то умрининг охиригача (1921) ҳеч қандай янги асар ёзмайди, фақат „Қасос“ поэмасини ниҳоясига етказиш билан машғул бўлади.
| Александр Александрович Блок | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
28-ноябр 1880-йил |
| Вафоти |
7-август 1921-йил (40 ёшда) Санкт-Петербург, РСФСР |
| Касби | шоир, таржимон, ёзувчи, публисист, драматург, адабий танқидчи |
| Ижод қилган тиллари | рус тили |
| Фуқаролиги |
РСФСР |
| Таълими | Санкт-Петербург давлат университети |
| Йўналиш | символизм |
| Жанр | элегия, поэма, эпистол |
| Имзоси | |
|
| |
„Ўн икки“ поэмаси (А. Мухтор), кўплаб шеърлари (Э. Воҳидов, М. Икром, О. Мухтор ва бошқалар) ўзбек тилига таржима қилинган.
Манбалар
- Шеърлар, Т., 1967; Стихотворения, поэми, Т., 1986; Сочинения в двух томах, М., 1990.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Александр Блокга тегишли иқтибослар мавжуд. |