Александр Александрович Богомолес (1881. 12(24).5 - 1946.19.7. Киев] — патофизиолог, академик (1932) ва Тиббиёт Фанлар академияси академик (1944). Илмий ишлари вегетатив нерв системаси патологияси ва физиологияси, қон қуйиш патологияси, аллергия, бириктирувчи тўқиманинг иммунитетдаги аҳамияти масалаларига бағишланган. Б. узоқумр кўриш назариясини илгари сурган. У яратган антиретикуляр ситотоксик зардоб (АТСЗ) кўпгина касалликларни даволашда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил