Александр Болиан (туркманча: Александр Болиýан; 1989-йил 27-июлда туғилган) – туркманистонлик арман миллатига мансуб собиқ профессионал футболчи, фаолияти давомида ҳужумчи ампуласида ўйнаган.

Александр Болиян
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Болиян
Таваллуд санаси 1989-йил 27-июл (1989-07-27) (37 ёш)
Таваллуд жойи Красноводск, Туркманистон ССР
Бўйи 1.72 м (5 фт 7 1⁄2 ин)[1]
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006–2010 Şагадам Тüркменбаşй (13)
2011 Аҳал (6)
2011–2014 Şагадам Тüркменбаşй
2015 Динамо Самарқанд 5 (0)
2015–2017 Балкан
Миллий терма жамоа‡
2011–2015 Туркманистон 7 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2015-йил 13-март учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2012-йил 10-июн учун)

Жамоалардаги фаолияти

Туркманистоннинг Красноводск шаҳрида туғилган. 2005-йилда Туркманбоши шаҳридаги 14-мактабни тамомлаган. 20980-сонли ҳарбий қисмда хизмат қилган. „Шагадам“, „Небитчи“[2] футбол клубларида ўйнаган. 2012-йилги мавсумда энг яхши тўпурарга бўлган[3][4][5].

2015-йилда Самарқанднинг „Динамо“ клуби билан шартнома имзолаган[6]. 14-март куни Ўзбекистон чемпионатида „Қўқон 1912“ жамоасига қарши ўйинда дебют ўйинини ўтказган[7].

2015-йилнинг ёзида Туркманистонга қайтган ва Болқон жамоаси билан шартнома имзолаган[8].

Терма жамоа фаолияти

Болиан терма жамоадаги дебютини 2011-йилнинг 23-июлида ЖЧ-2014 саралашида Индонезияга қарши ўйинда ўтказган.

У Туркманистон олимпия терма жамоаси сафида 2010-йил Гуанчжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида, шунингдек, 2012-йилги Олимпиада ўйинларининг Осиё саралаш босқичида иштирок этган[9][10].

Ютуқлар

Жамоавий

  • Туркманистон чемпионатининг кумуш медали совриндори (1): 2015-йил

Шахсий

  • Туркманистон чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2012

Манбалар

  1. ↑ Александр Болиан Соccерwай сайтида
  2. ↑ „Туркменский футбольный клуб «Небитчи» выступит на Кубке Содружества сильнейшим составом“. 2021-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-сентябр.
  3. ↑ „Стартовал Кубок Туркменистана по футболу“. 2013-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-ноябр.
  4. ↑ „Чемпион страны по футболу теряет первые очки“. 2018-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-апрел.
  5. ↑ „Стартовал второй тур чемпионата Туркменистана по футболу среди команд высшей лиги“. 2017-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-апрел.
  6. ↑ „ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР ТАНИШТИРИЛДИ“. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-март.
  7. ↑ „«Қўқон-1912» олий лигага қайтишини ғалаба билан бошлади“. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-март.
  8. ↑ „В матче обладателей Кубка президента АФК победил «Балкан»“. 2016-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-август.
  9. ↑ „Олимпийская сборная Туркменистана примет на своем поле команду Сирии“. 2011-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-сентябр.
  10. ↑ Индонезия – Туркменистан 1:3[сайт ишламайди]