Aleksandr Dargomijskiy
Александр Сергеевич Даргомижский (1813.2.2, Тула губерняси — 1869.5.1, Петербург) - рус композитори, Россия композиторлик мактаби асосчиларидан. Даргомижский асарларида ижтимоий, ҳажвий ва лирик-фалсафий мавзулар илгари сурилган. "Сув парией" (Пушкиннинг шу номли асари асосида, 1855) операсида янги — халқчил-психологик мусиқий драматургия юзага келди. "Тош меҳмон" операсида мазкур жанрнинг ислоҳоти давом эттирилган. Даргомижскийнинг романсларида янгича шакллар ривож топди: лирик-драматик монолог , баллада, ҳажвийтанқидий ва маиший мавзулардаги қўшиқ ва б. Вокал услубини янгилаш йўлида Даргомижский речитатив ифодавийлигини ҳар бир сўз маъносидан келиб чиққан ҳолда бойитган. Даргомижскийнинг романс, қўшиқ ва опералари, симфоник оркестр учун яратилган "Ялмоғиз кампир" ҳажвий фантазияси Ўзбекистонда кенг ижро этилмоқда.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |