Aleksandr Deych
Александр Иосифович Дейч [1893.2(14).5, Киев – 1972.8.4, Москва] – рус ёзувчиси, адабиёцҳунос, таржимон. Проф. (1922), филология фанлари доктори (1945). Киев университети тамомлаган (1917). „Жаҳон адабиётида Дон Жуан типи“ (1911), „Прометей ҳақида миф“ (1912), „Доктор Фауст тарихи“, „Жованни Боккаччо“ (1913) каби илмий китоблари, „Амундсен“ (1936), „Фритоф Нансен“ (1936, Л. Бат билан ҳамкорликда) ва „Тарас Шевченко“ (1939) биографик қиссалари нашр этилган. Дейч Иккинчи жаҳон уруши даврида Тошкентда Информбюро вакили бўлиб ишлаган ва Ўрта Осиё университетида даре берган. Д. фаолиятида ўзбек адабиёти ва санъати, айниқса, Алишер Навоий, Ойбек ижоди етакчи урин эгаллайди. „Алишер Навоийнинг ғоявий дунёси“, (1968; Ойбек билан ҳамкорликда) асарида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Навоий асарларидаги замон ва макон, бирлик ва умумийлик, билиш назарияси каби фалсафий мушоҳадалар талқин қилинган. „Бугунги кун ва ўтган кун“ (1969) китобидаги „Ўзбекистон қалби“ (асосан Ойбек ҳақида) мақоласида ўзбек адабиёти ва маданияти юксак бахрланган.[1]
Манбалар
Адабиёт
- Аброр Ҳидоятов, М.— Л., 1948; Ўзбекистон қалби: Адабий-танқидий мақолалар, Т., 1983.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |