Дутов Александр Илич (1879—1921) — рус генерал-лейтенанти (1919). 1917-йил сентабрдан Оренбург казаклари атамани, 1917-йил ноябрда Оренбургдаги шўролар ҳокимиятига қарши қуролли чиқишга раҳбарлик қилган. 1918—19 йилларда Оренбург армияси қўмондони. 1919-йил сентабрда Туркистон фронти (қўмондон — М. В. Фрунзе) кўшинларидан енгилгач, Хитойга қочган ва ўша ерда ўлдирилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил