Aleksandr Fersman
Александр Евгеневич Ферсман (1883.27.10, Петербург 1945.20.5, Сочи; Москвада дафн этилган) — рус кимёгари ва минералоги. Ферсман геокимё асосчиларидан бири. СССР Фанлар академияси академик (1919-йилдан Россия Фанлар академияси акад.). В. И. Вернандскийнинг шогирди. Москва университетини тугатган (1907), профессор (1910). Кола ярим орол, Тяншан, Қизилқум, Қорақум, Урал, Байкалорти ва бошқа раёнларда олиб борилган қидирув ва тадқиқот ишлари да қатнашган. Хибин тундралари (1920) ва Мончетундра (1930)да Ферсман иштирокида апатит ва мисникел руда конлари очилган. "Геокимё" (1 — 4т., 1933—39), "Пегматитлар" (1931) асарларининг муаллифи. Ферсман элементлар кларки ва миграциясига катта эътибор берди. Ферсман биринчилар каторида фойдали қазилма конларини қидиришда геокимёвий методларни қўллаш зарурлигини асослади. 1926-йилда илк бор МонголияОлтой геокимёвий минтақасини аниқлади. Ферсман фаннинг ёрқин тарғиботчиси, жавоҳир ва зийнат тошлар бўйича йирик мутахассис. У. минерал ресурслар тадқиқоти буйича бир қанча илмий муассасалар ва кўп сонли экспедициялар (шу жумладан, Кола ярим орол, Ўрта Осиё ва Уралда) ташкилотчиси. Давлат мукофотлари (1929, 1942) лауреати. Минераллардан: титанниобий оксиди — ферсмит ва титан ниобий силикати — ферсманит Ферсман номи билан аталган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |