Александр Александрович Франк (олмонча: Алехандер Франк ; 1982-йил 23-сентябр[1], Душанбе, Тожикистон ССР, СССР) — тожикистонлик-германиялик футболчи, марказий ярим ҳимоячи ва ҳимоячи. Тожикистон кубоги чемпиони ва совриндори, ОФК президенти кубоги соҳиби.

Александр Франк
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1982-йил 23-сентябр (1982-09-23) (44 ёш)
Таваллуд жойи Душанбе, Тожикистон ССР, СССР
Бўйи 1.77 м (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Марказий ярим ҳимоячи, ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1997—1999 Шериф 0 (0)
1999—2000 ФК Модлинг ? (?)
2000—2001 ФК Вюрмула 14 (1)
2001—2003 ВфБ Лüбеcк ? (?)
2003—2005 Эрфурт 38 (2)
2005—2006 ССКА Помир ? (?)
2006 ФC Рот-Wеиß Эрфурт 1 (0)
2006 ФC Рот-Wеиß Эрфурт ИИ 5 (0)
2006—2007 ССКА Помир ? (?)
2007—2008 ФC Счöнберг 95 ? (?)
2008—2010 Баркчи ? (3)
2010 Истиқлол ? (1)
2011 Қизилқум 10 (0)
2011—2012 Тодесфелде 13 (3)
2012 Истиқлол ? (1)
2012—2013 Тодесфелде 6 (0)
2013—2014 Форверк ? (?)
2014—2015 Дорнбрайте 42 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Александр Франк болалигида Австрияга, кейин эса отаси билан Германияга кўчиб ўтган. У „Санкт-Паули“ клуби мактабида таҳсил олган. 15 ёшида „Шериф Тираспол“ жамоасига ўтган. Бироқ асосий таркибда ўйнамаган.

1999-йилда Франк Австриянинг „Адмира Ваккер Мöдлинг“ жамоасига ўтди. Кейинги мавсумда Австриянинг бошқа бир клуби — „Вурмла“ сафидада ҳаракат қилди. 2001-йилдан Германиянинг маҳаллий даражадаги клубларида ўйнади. Улардан энг машҳури „Рот-Вайс“ (Эрфурт) клуби ҳисобланади. Франк Шлезвиг-Голштейннинг „Ворверк“ клуби сафида округ чемпионатида ўйнаган.

2000-йилларнинг ўрталарида Александр Франк Тожикистонга кўчиб ўтди. Миллий чемпионатнинг ўртамиёна клублари — Душанбенинг „ССКА-Помир“ ва „Энергетик“ жамоаларида ўйнади. 2010-йилнинг ёзида „Истиқлол“ клубига кўчиб ўтди. Ўша мавсумда Тожикистон чемпионати ва кубоги соҳибига айланди. Франк кейинги мавсумни Ўзбекистоннинг „Қизилқум“ клубида ўтказди[2]. 2011-йил якунларига кўра мазкур футболчи клуб сафида 10 та ўйинда майдонга тушган (ўйинларнинг 6 тасини асосий таркибда бошлаган), рақиблар дарвозасига тўп киритмаган, 2 та сариқ карточка олган[3]. 2012-йилда „Истиқлол“га қайтди ва ОФК Президенти кубоги соҳибига айланди. Шу йиллар давомида Тожикистон чемпионатидаги танаффусларда Франк Германиянинг ҳаваскор клубларида ўйнади.

2013-йилда „Истиқлол“ билан шартномаси якунлангач, профессионал фаолиятини якунлади.

Ютуқлари

Оиласи

Турмуш қурган. Ўғли Руслан (2007-йилда туғилган).

Отаси — 1980-йилларда „ССКА Помир“ клуби таркибида ҳаракат қилган футболчи Александр Азимов (1961-йилда туғилган).

Манбалар

  1. ↑ „Алехандер Франк“. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  2. ↑ „А.Франк“. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  3. ↑ „Франк Александр“. 2023-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.